Жанубий Корея футболининг бугунги кун бўйича биринчи рақамли юлдузи Сон Хюн Мин мамлакатда мавжуд қонунчилик туфайли Англия Премьер-лигаси старт қисмида «Тоттенхэм»га тўла ёрдам беролмаяпти.
ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТ
«Тоттенхэм» ҳужумчиси АПЛнинг 1-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши сафар ўйинида қатнашди, аниқроғи, 80-дақиқада Деле Алли ўрнига захирадан майдонга тушди. «Шпорлар» 2-тур учрашувида «Фулхэм» билан ўйнашди, бу вақтда кореялик футболчи жамоа ихтиёрида эмасди.
Умуман, унинг «МЮ» ва «Уотфорд» билан ўйинларни ҳам ўтказиб юбориши аниқ. Асосийси, Сон Хюн Жанубий Корея олимпия термасининг Осиё ўйинлари-2018да ғалаба қозониши учун бор имкониятини ишга солиши шарт. Акс ҳолда...
Гап шундаки, 26 ёшли футболчи ҳали ватан олдидаги қарзини узмаган - зиммасида ҳарбий хизмат турибди. Ж.Кореяда армияда хизмат қилиш мажбурий саналади ва қонунга мувофиқ, ҳар бир эркак 28 ёшга тўлишига қадар 21 ой давомида аскарлик бурчини адо этиши шарт.
Тўғри, айрим истисно ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Мисол учун, йирик халқаро турнирларда ғалаба қозонган ёки буюк натижаларга эришган спортчилар ҳарбий хизматдан озод этиладилар. Лекин шунда ҳам улар 4 ҳафталик ҳарбий тайёргарлик курсида қатнашишади.
Гарчи Сон Хюн Мин анчадан буён еврофутболда ўйнаётган бўлсада, ҳали буюк натижалар ҳам, катта ғалаба ҳам қайд этгани йўқ. Шундай экан, у яқин орада футбол майдонларида эмас, балки армия сафида жавлон уриши керак. Тўғри, агар Индонезияда Осиё ўйинлари олтин медалини бўйнига тақса, елкасидаги «юк»дан қутулади.
МУРАККАБ ВАЗИЯТ
Оддий айтганда, Осиё футбол юлдузи олдида чамаси 2 йил муддатга севимли машғулотидан айрилиш хавфи турибди, «Тоттенхэм» эса муҳим ўйинчисини йўқотиши мумкин. Гап 2019|2020 ва 2020|2021 йиллар мавсуми ҳақида кетмоқда.
Бордию, Сон Хюн Мин аскарлар казармасига боришдан бўйин товласа, унда ҳаттоки, қамоқ жазосига тортилиши ҳеч гап эмас. Хуллас, Осиё ўйинлари ҳозирда «Тоттенхэм» вакили учун ягона нажот сифатида кўринмоқда. Аммо Индонезияда ғалабага эришиш ҳам мушкул.
Зеро, ғолибликка бошқа даъвогарлар ҳам бор. Сон Хюн Минни ҳаттоки, Ж.Корея олимпия термасининг кумуш ёки бронза медалини ютиши ҳам асло қаноатлантирмайди. Вазият мураккаблигини ҳисобга олган Англия клуби раҳбарияти Ж.Корея футбол ассоциацияси талабини қондириб, ҳужумчини ФИФА тақвимига киритилмаган халқаро турнирга қўйиб юборди.
Шунинг баробарида корейслар кейинчалик Сон Хюнни миллий жамоанинг ноябрь ва келаси йил январга белгиланган 3та ўйинига чақирмаслик ҳақида сўз беришди. Демакки, у жамоанинг Осиё кубоги-2019 олдидан бўладиган назорат учрашувларида қатнашмайди...
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея терма жамоаси Осиё ўйинлари «плей-офф» босқичида Эрон устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришишди ва чорак финалда Ўзбекистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
С.Раҳмонов тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20