Қайднома

Қидирув

Малком: «Барселона»нинг тарих яратишда давом этишига ҳисса қўша олсам, бас»

Малком: «Барселона»нинг тарих яратишда давом этишига ҳисса қўша олсам, бас»

  25.08.2018 06:13
  0
  1266
Малком: «Барселона»нинг тарих яратишда давом этишига ҳисса қўша олсам, бас»

Хабарингиз бордир, бразилиялик Малкомнинг «Барселона» сафидан жой олиши кичик можарога уланиб кетди.

Гап шундаки, «Бордо»даги ўйинлари билан кўзга ташланган футболчи аввалига «Рома»да ўйнашга розилик билдирди, лекин якунда Испания Ла-лигасига йўл олишни маъқул кўрди. Энди у «Барселона» ўзи учун клубдан каттароқ ва муҳимроқ эканлигини таъкидламоқда.

Қуйида Каталония жамоасининг янги аъзоси Малком де Оливейранинг мавсум старти арафасида берган интервьюсидан олинган энг аҳамиятли парчалар билан танишишингиз мумкин.

БОЛАЛИК ЙИЛЛАРИ

- Ақлимни танибманки, дўстларим билан кун бўйи - эрта азондан қорон­ғу тушишига қадар кўчада тўп ортидан югурардим. 10 ёшга тўлганимда эса, «Коринтианс» мактабида жиддий тарзда шуғуллана бошлаганман.

Очиғи, бошида анча қийналганман. Чунончи, ҳафтада 3 марта машғулотга борардим. Айниқса, болалик дўст­ларимдан узоқлашиш сира ёқмаганди. Муҳими, 16 ёшга тўлганимдаёқ профессионал футболчи мақомини олдим.

Қисқаси, беғубор болаликнинг бир қисмини қурбон қилганим бесамар кетмади. Мана, энди таътил вақти ўша қадрдон дўстларим билан бемалол кўришишим, мириқиб ҳордиқ чиқаришим мумкин.

ОИЛА ДАВРАСИ

- Шахсан мен учун ҳаётда энг муҳими - оила. Нима қилмайин, барчаси аввало, айнан оилам учун. Оддий айтганда, яқинларимга имкон қадар кўпроқ ёрдам беришим керак.

Зеро, улар вақтида менинг профессионал футболчи сифатида шаклланишим йўлида кўп нарсалардан воз кечишган.

ФУТЗАЛ САБОҚЛАРИ

- Барчасини футзалда бошлаганман. Бу ўйин мен учун жуда-жуда муҳим эди.

Айнан залда ўйиндан чинакамига лаззатланишни ўрганганман. Хусусан, голлар, дриблинг, чиройли узатма ёки ассистентлик роли чексиз завқ бағишларди. 

ГОЛНИ НИШОНЛАШ УСУЛИ

- Ҳар доим Худога шукрона келтираман. Гол ургач, аввалига қўлимни кўксимга қўйиб, уни оиламга бағишлайман, кейин «L» белгисини кўрсатаман - бу дўстларимдан бирининг хотирасига ишора. У ҳар доим - яхши ва ёмон кунларда мен билан бирга...

«БОРДО»ДАГИ ВАҚТ

- «Бордо»да тўп суриш вариантини танлаганимда, бу Европадаги фаолиятим старти учун муносиб ва ажойиб клуб эканлигига заррача шубҳа қилмагандим. Ваҳоланки, машҳурроқ жамоалардан ҳам манфаатли таклифлар олгандим, лекин «Бордо»ни маъқул кўрдим, чунки барчасини хотиржам бошлашни хоҳладим.

Бордо - жуда сокин ва гўзалликда беқиёс шаҳар. У ерда ажойиб даврни бошдан ўтказдим. Европа ва Сан-Паулудаги ҳаёт тарзи ўртасида катта фарқ борлиги барчага аён.

Дейлик, Бразилияда баъзан кўчага чиқиш ҳам хавфли ҳисобланади. Бордо эса бу масалада тинч - мутлақо бехавотир шаҳар. Шу нарса ҳам бор эътиборимни футболга қаратишимга имкон берди.

«БАРСЕЛОНА»ГА ЎТИШ ҚАРОРИ

- Мана, жаҳоннинг энг кучли жамоаси таркибига қўшилдим. «Барселона» мен учун клубдан каттароқ ва муҳимроқ. Бу - қайсидир маънода футбол эътиқоди. Ҳар ҳолда, дунёдаги ҳар қандай футболчи «Барса» либосини кийишни орзу қилса керак.

Ҳа, тан оламан, менга Каталония­да фаолият юритиш шунчалик тез насиб этишини асло кутмагандим, аммо эртами-кеч бу ерда ўйнаш орзусини рўёбга чиқариш учун талаб даражасидаги савияга кўтарилишимни билардим.

Мисол учун, видео­ўйинларда ҳар доим «Барса»ни танлайман. Чунки бу жамоанинг ўйин услуби кўнглимга жуда яқин. Энди унинг бир қисмига айланишга ҳаракат қиламан. Демак, ҳозир бахтдан сармастман, лекин жамоада ўз ўрнимни топиш йўлида жуда кўп тер тўкишим кераклигини ҳам яхши тушунаман.

«Барса»нинг янги-янги сов­ринларни қўлга киритиб, тарих яратишда давом этишига ҳисса қўша олсам, бас. Месси - жаҳоннинг энг яхши футболчиси билан бирга ўйнаш онларини кутишнинг ўзи нақадар завқли...

У.УМАРОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz