Қайднома

Қидирув

Япония чемпионатида қайси юлдузлар ўйнашмоқда? (фотогалерея)

Япония чемпионатида қайси юлдузлар ўйнашмоқда? (фотогалерея)

  05.09.2018 00:18
  0
  4575
Япония чемпионатида қайси юлдузлар ўйнашмоқда? (фотогалерея)

«Барселона фахри Андрес Иньеста самурайлар юртида «оловли» гол уришга улгурди. Ўзи ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият юритаётган чемпионат ҳақида нималарни биламиз?

Жаҳон футболи юлдузи Андрес Иньеста J-лигада кимлар сафига қўшилди? Айтиш керак, Японияда голлари ҳисобини очишга улгурган собиқ «барсачи» маҳаллий лиганинг ягона ёрқин «реклама»си эмас.

Чунончи, «кунчиқар юрт»да еврофутболда кенг миқёсда танилган бошқа ўйинчилар ҳам бор.

Жо («Нагоя Грампус»). Ҳа, бу ЦСКА (Москва) сафига қўшилгач, деярли ҳар бир ўйинда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган ўша жингалаксоч бразилиялик. Тўғри, унинг биринчи мавсумдаёқ бош тўпурарга аталган совринга эга чиқишига жароҳатлар тўсқинлик қилди. Жо Европа футбол марказида бор иқтидорини намойиш этолмаганди, кейин Хитой ва БААда бинойидек пул топди.

Энг асосийси, ҳужумчи ҳали голеадорлик қобилияти йўқотган эмас. Қаранг, ярим дунёни кезиб чиққан Жо ўтган йили Бразилияга қайтиб, «Коринтианс»нинг чемпион бўлишига катта ҳисса қўшди ва Энрике Дорадо билан бирга бош тўпурар мақомига эришди - 18та гол. Ваҳоланки, Жо ҳозир 31 ёшда.

Хуллас, ўз юртида эҳтиросли футболдан қувватланган футболчи кутилмаганда, Японияда ўйнашни ихтиёр этди ва тўлиқсиз мавсумда 10тача гол урди.

Лукаш Подольски («Виссел Кобе»). Германиялик 33 ёшли поляк ҳамон футбол ичида. Иньестанинг япон диёридаги дебют голига айнан Подольски ҳаммуаллифлик қилди.

Умуман, Лукашни жаҳон фуқароси сифатида таърифлаш мумкин: томирида поляклар қони оқади, паспорти Германияники, яшаш жойи - дуч келган ўлка. Айтишларича, бу футболчи вақтида Россияда ўйнашга мойиллик сезган, фақат энг сўнгги паллада Лондоннинг «Арсенал» клубини «Локомотив»дан устун кўрган.

Ҳа, Лукаш Япония чемпионатида энг сермаҳсул ўйинчилар қаторида эмас, аммо маҳаллий ҳаёт тарзига осонгина кўникиб улгурди.

Угу Виейра («Йокогама Ф. Маринос»). Вақтида Москванинг «Торпедо»сида ўйнаган ва рус боршини ёқтириб қўйган ўйинчи. Россиядаги фаолияти давомида унинг маҳбубаси - Эдин саратон хасталиги билан курашганди.

Афсуски, натижасиз. Угу «Торпедо»дан кетгач, «Црвена Звезда» сафига қўшилди. Бу орада уни Хитойга чорлашди, аммо ҳужумчи Эдинга чемпион бўлиш ҳақида ваъда берганини айтиб, Осиё сафарини ортга сурди.

Хуллас, португалиялик ўз сўзи устидан чиққанидан кейингина Сербия биринчилиги билан хайрлашди. Виейра айни пайт Японияда анча машҳур, хусусан, «Йокогама Ф. Маринос»да муҳим ролга эга.

Фернандо Торрес («Саган Тосу»). ОАВ фахрий ҳужумчини Мадриддан дам АҚШ, дам Туркияга «жўнатиш» билан овора бўлган пайт унинг ўзи мутлақо кутилмаган йўналиш бўйича ҳаракатланди.

Яъни Япония клуби таклифини обдон ўрганиб чиқиб, якунда розилик билдирди. Торрес янги клубида ҳозирча ўзини кўрсатганича йўқ. Ҳар ҳолда, илк 5та ўйин (уларнинг 4тасида бошланғич таркибдан жой олди)да голлари ҳисобини очолмади.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz