Қайднома

Қидирув

Миллиард ва Криштиану ёхуд «А» Серияси клублари трансферлари ҳақида нималарни билиш керак?

Миллиард ва Криштиану ёхуд «А» Серияси клублари трансферлари ҳақида нималарни билиш керак?

  06.09.2018 00:23
  0
  1798
Миллиард ва Криштиану ёхуд «А» Серияси клублари трансферлари ҳақида нималарни билиш керак?

Италия клублари тарихда биринчи марта битта трансферлар бозорида харидлар учун миллиард евродан кўпроқ сарфлади. Soccer.ru сайти шу муносабат билан барча келишувларга назар солиб, энг муҳим ва қизиқарли фактларга алоҳида эътибор қаратди.

ЭНГ МУҲИМ ХАРИДЛАР (топ-11)

1. Криштиану Роналду (117 млн. евро, «Реал»дан «Ювентус»га)

2. Жоау Канселу (40,4 млн. евро, «Валенсия»дан «Ювентус»га)

3. Дуглас Коста (40 млн. евро, «Бавария»дан «Ювентус»га)

4. Ража Наингголан (38 млн. евро, «Рома»дан «Интер»­га)

5. Леонардо Бонуччи (35 млн. евро, «Милан»дан «Ювентус»га)

«Ювентус»нинг 4та хариди биринчи бешталикка кирди. Туринликлар Криштиану Роналдудан ташқари, бразилиялик Дуглас Коста, португалиялик Жоау Канселу ва «адашган ўғил» Леонарно Бонуччини ўз томонларига оғдиришди.

Хуллас, «қора-оқлар» гуруҳида биргина Ража Наингголан «бегона». Бельгиялик ярим ҳимоячи Лучано Спаллетти қистови билан «Рома» либосини «Интер»никига алмаштирди.

Барча трансферлар жуда қизиқарли, шунингдек, можароли ҳолатда расмийлаштирилганлари ҳам бор. Ҳар ҳолда, Наингголан ва Бонуччи эски клублари билан яхшиликча хайрлашишмади. Роналду трансферини эса «сюрприз» сифатида баҳолаш мумкин. Чунончи, май ойида ҳам португалиялик юлдузнинг «Реал»дан айнан «Ювентус»га йўл олишини ҳеч ким кутган эмасди.

6. Маттиа Кальдара (35 млн. евро, «Ювентус»дан «Милан»га)

7. Фабиан Руис (30 млн. евро, «Бетис»дан «Наполи»га)

8. Стивен Н~Зонзи (26,6 млн. евро, «Севилья»дан «Рома»га)

9. Симоне Верди (25 млн. евро, «Болонья»дан «Наполи»га)

   Саму Кастильехо (25 млн. евро, «Вильярреал»дан «Милан»га)

11. Хавьер Пасторе (24,7 млн. евро, «ПСЖ»дан «Рома»га)

Эътибор қаратинг, топ-11га тушган футболчилардан 6 нафари Испания клубларидан ўтди. Яна 4та келишув ички трансферлар ҳосиласи, булардан фақат «Болонья» етакчиси Симоне Вердининг «Наполи»га йўл олгани «Ювентус»га боғлиқ эмас, холос.

Рўйхат ташқарисида қолган Гонсало Игуаинга алоҳида эътибор қаратиш керак. «Юве» вакили «Милан»га ижара шартномаси асосида ўтди - бир йиллик сумма 18 млн. евро! Қолаверса, аргентиналик битимида кўрсатилган маошнинг катта қисмини «россонерлар» ўз зиммаларига олишди. Қисқаси, Италияда ёзги трансферлар бозорини айнан Турин суперклуби қиздирди.

ЭНГ ЖИДДИЙ ЙЎҚОТИШЛАР (топ-10)

1. Алиссон Бекер (62,5 млн. евро, «Рома»дан «Ливерпул»га)

2. Жоржиньо (57 млн. евро, «Наполи»дан «Челси»га)

3. Фелипе Андерсон (38 млн. евро, «Лацио»дан «Вест Хэм»га)

4. Лукас Торрейра (30 млн. евро, «Сампдория»дан «Арсенал»га)

5. Жоффри Кондогбиа (25 млн. евро, «Интер»дан «Валенсия»га)

6. Никола Калинич (14,5 млн. евро, «Милан»дан «Атлетико»га)

7. Антонио Баррека (10 млн. евро, «Торино»дан «Монако»га)

8. Карлос Бакка (7 млн. евро, «Милан»дан «Вильярреал»га)

9. Эдер (5,7 млн. евро, «Интер»дан «Жиангсу Сунин»га)

10. Хуан Итурбе (5 млн. евро, «Рома»дан «Пумас»га)

Кўриниб турибдики, ҳам сумма, ҳам номлар нуқтаи назаридан ҳаттоки, чинакам топ-7 рўйхатини шакллантириш мушкул. Лекин дастлабки 4та трансферни дарҳақиқат, ўта жиддий йўқотиш сифатида баҳолаш мумкин.

Дейлик, Алиссон «А» сериясининг энг кучли дарвозабони мақомига даъвогар эди. Жоржиньо эса энди Неаполь аҳлини эмас, лондонликларни қувонтиришга ҳаракат қилади. «Лацио» етакчиси Фелипе Андерсон ҳам АПЛ томон ошиқди. Лукас Торрейра гарчи «Арсенал»даги дебютида омадсизликка учраган бўлсада, ҳали Англияда ҳам ўз сўзини айтса керак.

Қолган йўқотишлар унчалик ваҳимали эмас, трансфер суммаси ҳам анча паст. Умуман, деярли барча қимматбаҳо ва ёрқин келишувлар «А» серияси ичида бўлди. Яъни баъзи клублар Ража Наингголан ёки Леонардо Бонуччи каби ижрочилардан айрилди, лекин чемпионат бундан ғариблашгани йўқ.

Зеро, улар Италиянинг ўзида қолишди. Тўғри, «А» серияси Жанлуижи Буффон мисолида тирик афсонадан айрилди. Яна бир «фигура» ва садоқат рамзи Клаудио Маркизионинг25 йиллик ҳамкорликдан сўнг «Ювентус» билан хайрлашгани ҳам йўқотишдир, албатта. 

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

*** «А» серияси клублари харидлар учун жами 1,14 млрд. евро сарфлади. Ёзги трансферларда биргина АПЛ вакиллари бундан кўпроқ харажат қилишди. Бундеслига ва Ла-лига кўрсаткичлари эса анча паст. 

*** Фақат Англияда янги футболчиларни сотиб олиш учун кўпроқ - 1,42 млрд. евро ажратишган экан, италияликларнинг энг қимматбаҳо ўйинчиларни АПЛ клубларига пуллашганида ҳайратланарли томони йўқ.

*** Италия чемпионатининг шахсий рекорди янгиланди. «А» серияси вакиллари ўтган йили 957 млн. евро сарфлашганди, демакки, трансферларнинг умумий суммаси 183 млн. еврога ошди.

*** Криштиану Роналдунинг «Ювентус»га 117 млн. еврога ўтганини ҳисобга қўшмасак ҳам, рекорд ўз аҳамиятини йўқотмайди. Яъни италияликлар португалиялик юлдузнинг харидисиз ҳам миллиард довонини забт этишди.

*** «А» сериясининг 20та клуби ҳам трансферлар бозорида фаол ишлади. Мисол учун, АПЛни олсак, «Тоттенхэм» бирор операцияни амалга оширгани йўқ.

*** Италия чемпионатининг барча иштирокчилари таркибига боғлиқ умумий бозор нархи ошди. Энг паст ўсиш «Эмполи»га тегишли - 1,2 млн. евро. Чемпион - «Ювентус» «заявка»сидаги ўсиш миқдори эса, transfermarkt.de сайти талқинига кўра, 32 млн. еврони ташкил қилди. Чунончи, клуб харидлар баробарида баъзи қимматбаҳо футболчилари билан хайрлашди.

*** «А» серияси клублари кетма-кет 14 йилдан буён янги футболчилар хариди учун трансферлар тушумига нисбатан кўпроқ сарфламоқда. Бу сафар ўртадаги фарқ бўйича мавсум-2008|2009 олдидан қайд этилган рекорд ҳам янгиланди. Ўшанда жамоаларнинг умумий харажат ва даромади фарқи -237 млн. еврога тенг бўлганди, энди бу миқдор -319 млн. еврога етди. 

*** «Рома» спорт директори Роман Мончи - 14 нафар футболчи билан шартнома тузди. У бу сафар ҳам «қиммат сотиб, арзон харид қилиш» қоидасига содиқ қолди. Стивен Н~Зонзи, Хавьер Пасторе, Жастин Клюйверт, Грегуар Дефрел, Патрик Шик, Робин Ольсен ва Анче Чорич каби футболчилар айнан тажрибали функционернинг саъй-ҳаракатлари эвазига Римга кўчиб ўтишди.

*** «Рома» футболчи сотиш орқали деярли 125 млн. евро топди, бу сумманинг катта қисми Алиссон ва Ража Наингголан транфсери учун олинди. Қисқаси, римликлар асосий таркибнинг икки вакилини пуллаб, бутун бир жамоани сотиб олишди. Эътиборлиси, янги ўйинчиларнинг ўртача ёши 23дан кичик. Бу айнан Роман Мончи услубидаги трансфер кампаниясидир.

ЯНГИ ХАРИДЛАР: ЁШ ИҚТИДОРЛАР РАМЗИЙ ЖАМОАСИ

Альбан Ляфон («Фиорентина», 19 ёш) - Дэниэл Вильетти («Женоа», 19 ёш), Марлон («Сассуоло», 22 ёш), Давиде Беттелла («Аталанта», 18 ёш), Федерико Димарко («Интер», 20 ёш) - Фабиан Руис («Наполи», 22 ёш), Роландо Мандрагора («Удинезе», 21 ёш), Хоакин Корреа («Лацио», 23 ёш) - Саму Кастильехо («Милан», 23 ёш), Лаутаро Мартинес («Интер», 20 ёш), Жастин Клюйверт («Рома», 19 ёш)

Ҳа, «А» серияси ҳам энди ёшариш йўлидан бормоқда. Айтиш жоиз, Жастин Клюйверт, Лаутаро Мартинес ва Альбан Ляфон қатори рамзий жамоадан Мбайе Ньянг, Патрик Шик, Андреа Фавилли, Анте Чорич ва «Интер»­га ижара шартномаси асосида ўтган Кейта Бальде каби йигитлар ҳам жой олишга муносиблар. Асосийси, кўплаб клубларда таркибнинг ўртача ёши нисбатан пасайди.

ЯНГИ ХАРИДЛАР: ҚИММАТБАҲО ФУТБОЛЧИЛАР РАМЗИЙ ЖАМОАСИ

Маттиа Перин («Ювентус») - Жаоу Канселу («Ювентус»), Леонардо Бонуччи («Ювентус»), Маттиа Кальдара («Милан»), Диего Лаксальт («Милан») - Стивен Н~Зонзи («Рома»), Ража Наингголан («Интер»), Фабиан Руис («Наполи») - Дуглас Коста («Ювентус»), Криштиану Роналду («Ювентус»), Гонсало Игуаин («Милан») .

Бу жамоада «Ювентус»дан 5 нафар вакил бор - Турин клуби таркибни кучайтириш йўлида жиддий ишлади. Зеро, туринликлар охирги скудеттони анча қийинчилик билан қўлга киритишди, ЧЛда ғолиб чиқиш орзуси эса ҳамон армон бўлиб қоляпти.

Шунингдек, «Милан»нинг 3та, «Рома», «Наполи» ва «Интер»нинг 1тадан хариди қимматбаҳолар размий жамоасини тўлдирди. Очиғи, бу таркиб ЧЛ «плей-офф» босқичига муаммосиз ўтарди... 

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz