Қайднома

Қидирув

Навбат форсча имтиҳонга ёхуд Эрон терма жамоаси ҳақида...

Навбат форсча имтиҳонга ёхуд Эрон терма жамоаси ҳақида...

  11.09.2018 00:29
  0
  1491
Навбат форсча имтиҳонга ёхуд Эрон терма жамоаси ҳақида...

Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Эрон термасига қарши майдонга тушади. «Миллий» аренасида бўладиган ўйин чипталари 8 сентябрь куни сотувга чиқарилганди. Улар уч тоифада ва нархи  - 20, 25 ҳамда 50 минг сўм. Ўйин соат 20:00да бошланади.

Рақиб - Эрон термаси якшанба куни чартер рейс билан Тошкентга келди ва «Интерконтинентал» меҳмонхонасига жойлашди. Карлуш Кейруш жами 25 нафар футболчини жалб этган.

ЭРОН ТЕРМАСИ ТАРКИБИ

Дарвозабонлар: Алиризо Бейранванд, Амир Обидзода, Ҳусайн Ҳусайни

Ҳимоячилар: Рамин Резоиян, Рузбеҳ Чешми, Мажид Ҳусайни, Муртазо Пуралиганжи, Пежман Мунтазори, Милад Муҳаммади, Содиқ Муҳаррами, Вурия Ғофури, Армин Суҳробиан

Ярим ҳимоячилар: Саид Иззатуллоҳи, Омид Иброҳими, Ашкан Дежага, Саман Годдос, Меҳди Тароби, Масъуд Шожаи, Воҳид Амири, Али Карими, Эҳсон Ҳожисафи

Ҳужумчилар: Алиризо Жаҳонбахш, Али Гулизода, Меҳди Тареми, Карим Ансорифард

ЭРОН ТЕРМА ЖАМОАСИ

Лақаблари: «Форс леопардлари», «Форс шаҳзодалари»

Бош мураббий: Карлуш Кейруш (Португалия)

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Жавод Некунам (151та)

Энг кўп гол урган футболчи: Али Даи (109та)

Уй стадиони: «Озоди» (сиғими - 100000 томошабин)

Биринчи учрашуви: Афғонистон - 0:0 (Қобул, Афғонистон; 1941 йил 25 август)

Энг йирик ғалабаси: Гуам - 19:0 (Табриз, Эрон; 2000 йил 24 ноябрь)

Энг йирик мағлубиятлари: Туркия - 1:6 (Истанбул, Туркия; 1950 йил 28 май), Жанубий Корея - 0:5 (Токио, Япония; 1958 йил 28 май)

Жаҳон чемпионатидаги иштироки (5 марта): 1978, 1998 2006, 2014, 2018

Осиё кубогидаги иштироки (13 марта): 1968 йилдан буён узлуксиз.

Асосий ютуғи: Осиёнинг 3 карра чемпиони

Эрон миллий термаси Осиёнинг энг кучли жамоаларидан биридир. Форслар хусусан, Ўзбекистон термаси учун ноқулай рақиблардан ҳисобланишади. 2011 йилнинг 4 апрель куни Эрон футбол федерацияси португалиялик Карлуш Кейруш билан 2,5 йиллик шартнома имзогач, жамоада янги давр бошланди.

Форслар Кейруш қўл остидаги дастлабки учрашувда Мальдив ороллари термасини 4:0 ҳисобида енгишди. Португалиялик мутахассис ўша йили таркибга Германия ёшлар термасида ўйнаган Ашкан Дежагани таклиф этди. ЖЧ-2014 саралашининг дастлабки босқичларида муаммо сезишмаган эронликлар охирги раундга йўл олишгач, Кейруш яна бир форс йигити - Ризо Гужаннажодни ҳам асл ватани жамоасига чорлади.

Эсласангиз, Эрон термаси ҳал қилувчи раунднинг 1-турида айнан Тошкентга келган ва сўнгги дақиқада урилган гол эвазига ортга 3 очко билан қайтганди. Кейинчалик форслар жами 16 очко тўплаган ҳолда, Бразилия мундиали финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олишди. Эътиборлиси, Эрон термаси Карлуш Кейруш бошқарувида ЖЧга чиққан учинчи жамоадир.

Мана, Кейруш эронликларни кетма-кет иккинчи марта мундиалга етаклаб, форс футболи тарихига кирди. Муҳими, унинг жамоаси Россияда Марокаш, Испания ва Португалия термаларига қарши баҳс олиб бориб, ёмон таассурот қолдирмади.

Дарвоқе, Ўзбекистон - Эрон учрашувини қирғизистонлик ҳакамлар бошқариб боришади. Бош ҳакам - Дмитрий Машенцевга қанотларда ҳамюртлари - Баҳодир Қўчқоров ва Исмоил Толибжонов ёрдам беришади. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz