Қайднома

Қидирув

Суперлига - зўр лига!

Суперлига - зўр лига!

  12.09.2018 22:38
  0
  763
Суперлига - зўр лига!

Суперлига тузилиб, янгиликка бой бўлди,

Эски қолиб бузилиб, иллатлар ҳоли вой бўлди.

Янги тизим, янги формат ҳамма учун қизиқдир,

Қувончлари беадад, жонга роҳат озиқдир.

            Ғирром ўйин бўлмас ғам, чин кураш карвони,

            Етиб келди бизга ҳам ислоҳотлар замони.

            Икки гуруҳ ўйнайди яна икки давра,

            Кўзлар қувнайди гар шиддат сезилса майдонда.

Ўсмир ва ёшлар мундиали армондир,

Шу қарор дардга зўр дармондир.

Ўйин бўлмас ўткинчи - фанатлар ўтинчи,

Курашга бой мавсум - чинакам суюнчи.

            Суперлига - ас-лига, янгиликка бой,

            Ўйин сотган хиёнаткор, ҳоли энди вой.

            Юксакларга талпинар ҳакамлик ҳам,

            Ўрин топмас рефери гар бўлса хом.

Янгиликдан яйради дил, олға боравер,

Насиб этсин зафарли йўл, дадил босавер.

Қалбинг оғритмасин ўткинчи талофатинг,

Мундиал йўлланмаси бўлгай зўр мукофотинг!

Бахтиёр ҲАСАНОВ, Поп тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz