Қайднома

Қидирув

Эрон Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этди

Эрон Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этди

  11.09.2018 22:07
  0
  778
Эрон Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этди

Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига  етди. “Миллий” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувни вакилларимиз фаол бошлашди ва рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар содир этилди. Шунингдек, рақиб жамоада ҳам вазиятлар юзага келди. Аммо биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди.

Танаффусдан сўнг икки жамоада ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Иккинчи бўлим дебюти рақибларнинг устунлигида бошланди, бироқ ҳамюртларимиз ҳам тез орада вазиятни ўзлари томонга оғдиришга муваффақ бўлдилар.

67-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган Меҳди Тораби меҳмонларни олдинга олиб чиқди, Саид Изатуллоҳининг узатиб берган берган тўпини ҳужумчи бўш дарвозага жойлаб қўйди.

Қолган вақтда гол бўлмади ва Ўзбекистон терма жамоаси Купер бошчилигидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон – Эрон  0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 67 Тораби.

Ўзбекистон – Элдор Суюнов, Виталий Денисов (Владимир Козак, 72), Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Фаррух Сайфиев, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов (Санжар Турсунов, 46), Марат Бикмаев (Ҳусниддин Ғофуров, 46), Сардор Рашидов (Сардор Собирхўжаев, 57), Темурхўжа Абдуҳолиқов (Игорь Сергеев, 46).

Захира: Санжар Қувватов, Егор Кримец, Акмал Шораҳмедов, Санъат Шихов, Иван Нагаев, Шохрух Гадоев, Сардор Мирзаев.

Эрон – Амир Обидзода, Муртазо Пуралиганжи, Мажид Ҳусайни (Пужмон Мунтазори, 62), Воря Ғаффури (Садеғ Муҳарами, 46), Млан Муҳаммади, Саид Изатуллоҳи (Маъсуд Шожаи, 70), Омид Иброҳими, Ашкон Дежага (Саман Годдос, 46), Али Ғолизода, Али Ризо Жаҳонбахш (Меҳди Тареми, 46), Карим Ансорифард (Меҳди Тораби, 64).

Захира: Алиризо Бейронванд, Саид Ҳуссайни, Эҳсон Ҳожсафи, Армин Суҳробиён, Али Карими, Воҳид Амири.

Огоҳлантириш: Сайфиев (43).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz