Қайднома

Қидирув

Агар корейслар Осиё ўйинларида ғалаба қозонишмаганида…

Агар корейслар Осиё ўйинларида ғалаба қозонишмаганида…

  13.09.2018 06:37
  0
  2806
Агар корейслар Осиё ўйинларида ғалаба қозонишмаганида…

Осиё футболининг Англия Премьер-лигасидаги энг яхши вакили ва бош тўпурари Сон Хюн Мин елкасидан «катта тоғ» ағдарилди.

Агар Жанубий Корея олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари-2018да олтин медаль ютмаганида, у шу йилнинг ўзида «Тоттенхэм» билан хайрлашиб, ҳарбий қисмга йўл оларди...

*** Жанубий Корея қонунчилигига кўра, мамлакатнинг меҳнатга лаёқатли барча эркак фуқаролари 36 ёшга тўлгунларича 2 йиллик ҳарбий хизматни ўташлари шарт. Тўғри, Сон Хюн ҳозир 26 ёшда, аммо футболчиларга нисбатан бошқача мезон белгиланган. Яъни улар 36 эмас, 28 ёшгача аскарлик бурчини адо этишлари керак.

*** Спортчиларга маълум имтиёзлар бор: халқаро майдонда катта муваффақият қозонганлар ва йирик турнирларда мамлакат терма жамоаси билан ғолиб чиққанлар ҳарбий мажбуриятдан озод бўлишади.

*** Армия сафига жалб этилган корейс футболчилари ҳарбийлар жамоалари - «Санжу Санму» ва «Асан Мугунхва» клубларида ўйнашлари мумкин. Бу жамоаларда қатъий ички тартибга амал қилинади - барчаси армия низомига ўхшаш. Агар футболчи шу икки жамоа талабига жавоб бермаса, у ҳолда хизматни оддий аскар сифатида ўтайди.

*** ЖЧ-2014да Россия терма жамоаси дарвозасига гол урган Ли Кюн Хо ўша вақт аскар мақомида эди.

*** Сон Хюн Мин аслида 4 йил олдин ҳарбий хизмат мажбуриятидан қутулиши мумкин эди. Бироқ 2014 йили «Байер» раҳбарияти уни Осиё ўйинларига юбормаганди. Эслатма, корейслар ўша турнирда ҳам олтин медалга эга чиқишган.

*** Армия клубларида ўйнаган футболчиларга ойига атиги 150-300 доллар миқдорида маош берилади. Тасаввур қилинг, агар корейслар Индонезияда ғалаба қозонишмаганида, «Тоттенхэм» вакилининг Европадаги фаолияти барбод бўларди, у яна моддий томондан ҳам катта йўқотишга дуч келарди.

*** Сон Хюн Мин Жанубий Корея миллий жамоасида 70та ўйин ўтказган, жумладан, кетма-кет 2та ЖЧда қатнашди.

*** Корея футболининг яқин ўтмишдаги ёрқин юлдузларидан бири Парк Жи Сун ЖЧ-2002даги натижа (4-ўрин) туфайли ҳарбий хизматдан озод этилганди.

*** ЖЧ-2018да Жанубий Корея термаси сафида 3 нафар аскар бор эди: Хон Чол ва Ким Мин У («Санжу Санму») ҳамда Чу Се Чон («Асан Мугунхва»).

*** Модель Ю Сон Жун армиядан қочиш илинжида 2002 йили АҚШ фуқаролигини қабул қилганди. Бироқ бу вариант унга акс таъсир этган. Биринчидан, Жун бирданига омадсизликка юз тутган, иккинчидан, Жанубий Корея ҳукумати унинг мамлакат ҳудудига киришини тақиқлаб қўйган.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz