Қайднома

Қидирув

Бугун «Қўқон-1912» - «Насаф» учрашуви

Бугун «Қўқон-1912» - «Насаф» учрашуви

  13.09.2018 10:55
  0
  505
Бугун «Қўқон-1912» - «Насаф» учрашуви

Бугун Pepsi Суперлиганинг иккинчи босқичи 23-тур учрашувларига старт берилади. «Насаф»  иккинчи босқич учрашувларини  «Қўқон-1912» жамоасига қарши учрашув билан бошлайди.

Бугунги учрашув Қўқон шаҳридаги «Марказий» стадионда соат 18:00да бошланади.

Pepsi Суперлигаси-2018. 23-тур

«ҚЎҚОН-1912» – «НАСАФ»

13.09.2018. Қўқон ш., «Марказий» стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов

Захира ҳаками: Даврон Акмалов

Назоратчи: Радик Серазиддинов

Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов.

«Қўқон-1912» – «Насаф»  жамоалари бугун ўзаро 19-учрашувда майдонга тушишади. Шу пайтгача бўлиб ўтган миллий чемпионатимиз доирасидаги ўзаро 18та учрашувнинг 4 учрашувида қўқонликларнинг қўли баланд келган. 13та учрашувда «Насаф» ғалаба қозонган. Фақат  бир учрашувда жамолар муросага келишган. Бу дуранг шу йили Қўқонда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда қайд этилган эди.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 19-36.

Бугун бўладиган учрашув, «Насаф»нинг олий лигадаги 641- учрашуви ҳисобланади.

«Насаф»га омад, йигитларимизга куч –қувват тилаймиз!

«Насаф» клуби матбуот хизмати


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz