Қайднома

Қидирув

«Бухоро» футбол клуби жаримага тортилди

«Бухоро» футбол клуби жаримага тортилди

  13.09.2018 12:21
  0
  614
«Бухоро» футбол клуби жаримага тортилди

Футзал бўйича Ўзбекистон XXII миллий чемпионатининг 14-тури доирасидаги «Нефтчи» (Фарғона) – «Бухоро» (Бухоро) ҳамда U-18 чемпионатининг 11-тур «Локомотив» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро) учрашувлари ўтказилмади. Бунга эса бухороликларнинг сафар учрашувига бормаганлиги сабаб бўлди.

Футзал ва U-18 чемпионати Мусобақалар ўтказиш регламенити асосида ПФЛ «Бухоро» футбол клубига ўзининг футзал ва U-18 жамоасини сафар учрашувига юбормаганлиги учун Мусобақалар регламенти, «Интизомий ва жарималар кодекси» 1-бўлим, 5.3 банди бўйича жарима белгилади.

Унга кўра, «Нефтчи» – «Бухоро» (футзал) ҳамда «Локомотив» – «Бухоро» (U-18) учрашувларида «Нефтчи» ва «Локомотив» жамоаларига техник ғалаба, «Бухоро» жамоасига эса техник мағлубият ёзилди ва «Бухоро» клубига нисбатан молиявий жарима белгиланди.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz