Қайднома

Қидирув

Сергей Лушчан: «Руҳий жиҳат устида яхшигина ишлашимиз лозим»

Сергей Лушчан: «Руҳий жиҳат устида яхшигина ишлашимиз лозим»

  14.09.2018 11:53
  0
  99
Сергей Лушчан: «Руҳий жиҳат устида яхшигина ишлашимиз лозим»

«Сўғдиёна» – «Қизилқум» учрашувидан сўнг мезбонлар устози Сергей Лушчан қуйидагича фикр билдирди:

- Қийин учрашув бўлди. Ўйинга яхши ҳозирлик кўришга урингандик. Рақиб жамоа ўйинини имкон қадар яхшироқ ўрганишга ҳаракат қилдик. «Қизилқум» ҳозирда қарши ҳужумларда анча шиддатли ўйнаётганини билардик. Лекин барибир кутилмаган вазиятларда гол ўтказиб юбордик. Ҳимоячилар хатоларга йўл қўйишди.

Кўпгина учрашувларда ўйин бошидаёқ голлар ўтказиб юборяпмиз. Руҳий жиҳат устида ҳам яхшигина ишлашимиз лозим кўринади. Зеро бундан буён ҳар бир ўйинда имкон қадар кўпроқ очко жамғармасак бўлмайди, - деди мутахассис.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 23-августдаги пайшанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz