Қайднома

Қидирув

Хулен Лопетеги «Реал»да «Порту» сардорини кўрмоқчи

Хулен Лопетеги «Реал»да «Порту» сардорини кўрмоқчи

  14.09.2018 14:14
  0
  166
Хулен Лопетеги «Реал»да «Порту» сардорини кўрмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ҳали-хануз «Порту» сардори Эктор Эррерани қўлга киритиш фикридан қайтгани йўқ, дея хабар қилмоқда AS нашри.

Манбада таъкидланишича, мадридликлар устози Хулен Лопетеги Мексика терма жамоаси ярим ҳимоячиси билан учрашган ва унга Испанияга келишни таклиф қилган. Улар бир-бири билан «Порту»даги биргаликдаги фаолият орқали яхши танишлар.

Эрреранинг ўзи португал клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришни истамаяпти. Шу тариқа, Эктор келаси ёзда эркин агентга айланиши мумкин.

«Реал» раҳбарияти «Челси»га йўл олган Матео Ковачич қайтмаслиги мумкинлигини инобатга олган ҳолда Эррера атрофидаги воқеаларни диққат билан кузатмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz