Қайднома

Қидирув

«Севилья» Андре Силвани тўлиқ сотиб олмоқчи

«Севилья» Андре Силвани тўлиқ сотиб олмоқчи

  14.09.2018 18:24
  0
  484
«Севилья» Андре Силвани тўлиқ сотиб олмоқчи

Испаниянинг «Севилья» клуби португалиялик ҳужумчи Андре Силванинг трансфер ҳуқуқини «Милан»дан тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда «Севилья» спорт директори Хоакин Капаррос айтиб ўтди.

Мавсумлар оралиғида испан клуби 22 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олганди. У дебют ўйинидаёқ рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилишга эришди.

Аввалроқ «Севилья» Силва ижараси учун 5 миллион евро тўлаши ва кейинчалик уни 30 миллионга сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиши маълум бўлганди.

«Милан» 2017 йилнинг ёзида Силвани 38 миллион евро эвазига «Порту»дан сотиб олганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz