Қайднома

Қидирув

Давид Сильва: «Гвардиолага ўхшаганини олдин кўрмаганман»

Давид Сильва: «Гвардиолага ўхшаганини олдин кўрмаганман»

  14.09.2018 17:13
  0
  454
Давид Сильва: «Гвардиолага ўхшаганини олдин кўрмаганман»

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячиси Давид Сильва устози Хосеп Гвардиола ҳақида гапириб ўтди.

«Гвардиола кўплаб ишларни олдиндан кўра олади – бу унинг учун катта ютуқ. У нимадир тушунтирар экан, сен дарров илғаб оласан, мен олдин бунақасини кўрмаганман. Бу барча ўйинчилар, дарвозабонлар ва ҳужумчиларга ҳам тегишли.

Аввал баъзи мураббийлар фақатгина ҳужум, ёки ҳимояга эътибор қаратар эди. Пепга эса майдондаги ҳар бир нарса қизиқ. Ўйлайманки, мен сабр қилишни ўргандим. Олдин мен кўп ҳаракат қилар ва ҳамма жойда бўлгим келар эди.

Гвардиола эса битта жойда бўлиш ва тўп ўша ерга келишини кутишга ўргатди. Шу нуқтаи назардан ўйинимни кучайтирдим. Гвардиола – футбол даҳоси» - дейди Сильва.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz