Бугун Pepsi Суперлига 23-тури доирасида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз майдонида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасини қабул қилади. Мазкур клублар ўртасидаги баҳслар доимо шиддатли ва жанговар руҳда кечган. Албатта бу сафарги ўйиннинг ҳам курашларга бой тарзда ўтишига шубҳамиз йўқ.
Боиси, айни пайтда ҳар икки жамоа чемпионлик унвонини қўлга киритиш учун кураш олиб бормоқда. Бундан ташқари, «лочинлар» 2-босқич баҳсларини кучли олтилик гуруҳининг пешқадами сифатида бошлашади ва бугунги учрашувда ғалаба қозониб, ўз мавқеларини мустаҳкамлаб олишга интилишади. Бир сўз билан айтганда, бўлажак ўйинга қизиқиш катта.
«Навбаҳор» – «Пахтакор» учрашувини бевосита стадионда томоша қилиш учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице - президенти Умид Аҳмаджонов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купернинг Наманганган ташрифлари кутилмоқда.
Бундан ташқари, «Навбаҳор» ПФК раҳбарияти ва Наманган вилоят Маданият бошқармаси томонидан ушбу ўйинга пойтахтдан бир қатор эл суйган таниқли санъаткорлар ҳам таклиф этилишган. Мазкур санъаткорларнинг кимлиги ҳозирча сир. Улар «Навбаҳор» – «Пахтакор» учрашуви олдидан ўзларининг дилрабо тароналарини мухлисларга туҳфа этишади.
Қисқаси, бўлажак ўйинга тайёргарлик авжида.
Барча мухлисларни «Навбаҳор» – «Пахтакор» учрашувига таклиф этиб қоламиз.
Ажойиб ва қизиқарли кечадиган баҳсда севимли жамоангизни бевосита стадионда қўллаб – қувватланг ва ғалабасига мададкор бўлинг, азиз мухлислар!
«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20