Қайднома

Қидирув

Фотогалерея: бу трансфер амалга ошишини кутмагансиз...

Фотогалерея: бу трансфер амалга ошишини кутмагансиз...

  16.09.2018 00:29
  0
  3268
Фотогалерея: бу трансфер амалга ошишини кутмагансиз...

Ёзги трансферлар ойнасида одатга кўра клублар таркибга турли футболчиларни жалб этишди. Улар орасида машҳур юлдузлар ҳам, иқтидорли ёшлар ҳам бор.

Шундай трансферлар ҳам бўлдики, у нафақат мутахассислар, балки ишқибозларга ҳам ёқмади. «Яхшиси, улар жамоамизга келмаганликлари маъқул эди», дейдиганлар ҳам топилди.

Қуйидаги фотогалереяда айнан шундай харидлар ҳақида сўз боради.

МАКС МАЙЕР

«Шальке» > «Кристал Пэлас»

Нархи: эркин агент

170 минг фунт маош тўлашга фақат «Кристал Пэлас» кўнди. «Арсенал» футболчилари Омабеянг ва Мхитарян худди шунча олишади.

МАЛКОМ

«Бордо» > «Барселона»

Нархи: 41 миллион евро

«Бордо»нинг собиқ футболчиси «Рома»нинг асосий таркибидан «Барселона»нинг захира ўриндиғини афзал билди.

КЛЕМАН ЛАНГЛЕ

«Севилья» > «Барселона»

Нархи: 35,9 миллион евро

Ушбу футболчига Пике ва Юмтити билан рақобатда осон бўлмайди. Ҳечқиси йўқ, Малком захирада зерикмайди.

КЕВИН СТРОТМАН

«Рома» > «Марсель»

Нархи: 28 миллион евро

«Улар мени сотишди. Кетишга мажбур бўлдим», - деди Францияга йўл олган футболчи дўстлари билан суҳбатда.

МАРИАНО ДИАС

«Лион» > «Реал»

Нархи: 33 миллион евро

Роналду кетганидан сўнг бўш қолган 7-рақам айнан Диасга насиб қилди. Перес шунчаки, Лопетегининг талабини бажарди.

КЕПА АРРИСАБАЛАГА

«Атлетик» > «Челси»

Нархи: 80 миллион евро

23 ёшли кипер шубҳасиз иқтидорли, аммо 80 миллион бу жуда кўп. Куртуа кетиши «Челси»ни шошириб қўйди.

БЕРНД ЛЕНО

«Байер» > «Арсенал»

Нархи: 25 миллион евро

Эмери дарвозабонлар танлашда ротация қилишини билдирди. Афтидан, Ленонинг биз билмаган яширин истеъдоди борга ўхшайди.

РИЁД МАҲРЕЗ

«Лестер» > «Манчестер Сити»

Нархи: 67,8 миллион евро

Захираси бой позицияга 70 миллион еврога футбол-чи сотиб олиш «Манчестер Сити»га ярашсада, ушбу харид бироз кеч амалга оширилгандек туюлмоқда.

ЖАН-МИШЕЛЬ СЕРИ

«Ницца» > «Фулхэм»

Нархи: 20 миллион евро

Гранд клубларда ўйнашни мўлжаллаган футболчи якунда «Фулхэм»га ўтди. Қизиқ, наҳотки Лондон жамоасини топ даражада ҳисоблаган бўлса?!

ЭРИК-МАКСИМ ШУПО-МОТИНГ

«Сток» > «ПСЖ»

Нархи: эркин агент

Сўнгги пайтларда ишлари қовушмаган футболчининг трансферини Шупо-Мотинг ва Тухелнинг эски таниш эканликлари билан асослаш мумкин.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz