Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» тартиббузарларга кескин чоралар кўрди

«Навбаҳор» тартиббузарларга кескин чоралар кўрди

  15.09.2018 22:36
  0
  530
«Навбаҳор» тартиббузарларга кескин чоралар кўрди

Бугун “Навбаҳор” “Марказий” ўйингоҳининг анжуманлар залида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.

Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков, Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Баҳром Муҳитдинович Холмирзаев, “Навбаҳор” ПФК директори в.б. Илҳомжон Қодирович Мирзабоев, “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари, “Навбаҳор” Мухлислар билан ишлаш бўлими етакчиси Фарҳод Умаралиев, шунингдек, “Навбаҳор” жамоасининг ашаддий ишқибозлари иштирок этишди.

Мазкур йиғилишда Шамшод Эргашович сўзга чиқиб, Pepsi Суперлига

23-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувида ажойиб мухлислик қилишгани, фантастик муҳит яратиб беришгани учун ишқибозларга ўз миннатдорчилигини билдириб, учрашувнинг сўнгги дақиқасида Игорь Голбан томонидан урилган голда мухлисларнинг ҳам муносиб ҳиссалари борлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Шамшод Эргашович ўз сўзида гуруч курмаксиз бўлмаганидек, мухлислар орасида ҳам маданиятсиз, мухлислик этикасига риоя қилмайдиган ишқибозлар ҳам борлигига тўхталиб, кечаги ўйиннинг видеоёзувини стадионда ўрнатилган камералар орқали кўриб чиқиб, тартибсизликка йўл қўйган 27 нафар мухлис шахсини аниқлаб, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилганлиги, энди ушбу ишқибозлар “Навбаҳор”нинг жорий мавсум якунигача бўлган барча баҳсларида стадионга киритилмайдиган бўлишганини таъкидлади.

Шунингдек, мазкур йиғилишда “Навбаҳор”  Мухлислар билан ишлаш бўлими етакчиси  Фарҳод Умаралиев ҳам огоҳлантирилди. Мухлислар яна шундай тартибсизликка йўл қўядиган бўлишса, унга нисбатан ҳам қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Ушбу йиғилишдан келиб чиқиб, “Навбаҳор” жамоасининг Pepsi Суперлиганинг биринчи босқич уй учрашувларига энг кўп мухлис ташриф буюрганлиги учун уларга ПФЛнинг махсус совғаси топширилгани ва мухлислар шунга яраша ишончни оқлашлари, мухлислик маданиятини оширишлари, меҳмон жамоа вакиллари  ҳамда  ҳакамларга нисбатан  ҳақоратли сўзлар ишлатмасликлари, уларни ҳурмат қилишлари лозимлиги таъкидланди ва ушбу масала бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz