Қайднома

Қидирув

"Дэвис кубоги". Теннисчиларимизда Жаҳон лигасига чиқиш учун имконият бор

"Дэвис кубоги". Теннисчиларимизда Жаҳон лигасига чиқиш учун имконият бор

  16.09.2018 13:13
  0
  648

"Дэвис кубоги"нинг плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Буюк Британияга қарши учрашувларни ўтказмоқда.

14 сентябрь куни дастлабки баҳслар ўтказилган ва биринчи кун якунларига кўра 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Кеча мусобақада жуфтлик баҳслари бўлиб ўтди. Унда Денис Истомин ва Санжар Файзиев мезбон теннисчилар Жейми Маррей ва Даниэль Инглотдан ташкил топган жуфтликка қарши ўйин ўтказди. 2 соат 57 дақиқа давом этган ўйинда афсуски ҳамюртларимиз 6:4, 6:7, 2:6, 3:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйдилар. Шу тариқа Буюк Британия - Ўзбекистон қарама-қаршилигида ҳисоб 2:1 кўринишига келди.

Энди бугун яккалик баҳслари доирасида Денис Истомин ва Жўрабек Каримов кортга чиқади. Денис Истомин Кэмерон Норрига қарши ўйин ўтказса, Жўрабек Каримов Дани Эвансга қарши кураш олиб боради.

Денис Истомин иштирокидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. Денис ушбу баҳсни ўз фойдасига ҳал қилиб олса ҳисоб 2:2 кўринишига келади. Жўрабек Каримов иштирокидаги баҳс эса терма жамоамиз тақдирига ойдинлик киритиб беради.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz