Шу йил 4 сентябрь куни Монакода Европа ЧЛ-2018|2019 гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Мана, бугун янги мавсумнинг асосий раундига старт берилади.
Сир эмас, ЕЧЛ - футбол оламида клублар ўртасидаги энг нуфузли ва ўта сердаромад турнир ҳисобланади. Мусобақа аҳамиятини шундан ҳам билиш мумкинки, унга чиқолмаган жамоалар асосий ўйинчиларини сотишга мажбур бўлади.
Дейлик, Москванинг «Спартак» клуби гуруҳ раундига йўлланма ололмагач, молиявий етишмовчиликни қоплаш учун тўпурар ҳужумчиси Квинси Промесни сотди.
Демак, янги мавсум старти олдидан турнирга доир қизиқарли фактлар билан танишиб чиқамиз.
ҒОЛИБ БЎЛИШ ВА ФИНАЛГА ЧИҚИШ БЎЙИЧА
* Шу кунга қадар Европа клубларининг энг нуфузли совринини атиги 22та жамоа қўлга киритган. Ғолиблар орасида «Реал» яққол етакчи - 13 марта. 2012 йили «Челси» турнир ғолиби бўлганидан буён янги чемпион билан танишганимиз йўқ.
* Жами 13та чемпионат вакиллари ЧК|ЧЛ финалига чиққан. Шундан 10таси вакилларига соврин ютиш насиб этган, фақат Греция, Бельгия ва Швеция чемпионати клублари якуний ғалабани тантана қилмаган. Испания Примероси ҳисобида 18та ғалаба бор, Италия «А» серияси бу борада иккинчи ўринда - 12та кубок. Французлар анча омадсиз ҳисобланадилар: улар 6 марта финалга чиқиб, атиги бир марта ғолиблик нашидасини суришган.
* Португалиянинг «Бенфика»си 7та финалдан охирги 5тасида мағлубиятга учраган. Финални бой бериш бобида Лиссабон клуби олдига тушадигани йўқ.
* Янги мавсум финалига ўз стадионини тақдим этувчи «Атлетико» ҳал қилувчи ўйинга 3 марта чиқиб, барчасида енгилган. «Стад де Реймс» ва «Веленсия» жамоалари тақдири ҳам шунга ўхшаш: 2тадан самарасиз финал.
* 9та жамоа ЧЛ кубогини ютган мавсум бирор марта мағлубиятга учрамаган. Бундай серияни такрорлаш фақат «Аякс», «Ливерпуль», «Милан» ва «МЮ»га насиб этган, холос.
* «Ливерпуль» ва «Барселона» жамоалари битта жиҳатда тенг кўрсаткичга эга: 8тадан финал, 5тадан ғалаба.
* Турнирнинг илк ва охирги ғолиби «Реал» ЧКда нақ 15 мавсум узлуксиз иштирок этган: 1955|1956 - 1969|1970. Янги форматдаги мусобақа бўйича айтсак ҳам, бу борада айнан «Мадрид» рекордчи ҳисобланади: Испания гранди кетма-кет 21-мавсумни қарши оляпти (1997|1998 йиллар мавсумидан буён).
ЧЛ ГВАРДИЯЧИЛАРИ
№ |
Футболчи |
Ўйин |
Дебют йили |
Клублари |
1 |
Икер Касильяс |
167 |
1999 |
«Реал», «Порту» |
2 |
Криштиану Роналду |
153 |
2003 |
«МЮ», «Реал» |
3 |
Хави |
151 |
1998 |
«Барселона» |
4 |
Рауль Гонсалес |
142 |
1995 |
«Реал», «Шальке» |
5 |
Райан Гиггз |
141 |
1993 |
«МЮ» |
6 |
Андрес Иньеста |
130 |
2002 |
«Барселона» |
7 |
Кларенс Зеедорф |
125 |
1994 |
«Аякс», «Реал», «Интер», «Милан» |
7 |
Лионель Месси |
125 |
2005 |
«Барселона» |
9 |
Пол Скоулз |
124 |
1994 |
«МЮ» |
10 |
Роберто Карлос |
120 |
1997 |
«Реал», «Фенербахче» |
10 |
Златан Ибрагимович |
120 |
2001 |
«Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «Милан», «ПСЖ», «МЮ» |
Изоҳ: саралаш босқичидаги ўйинлар инобатга олинмаган.
ФАХРИЙ ЛЕГИОН
* ЕЧЛда 34 нафар футболчи 100та ёки кўпроқ ўйинда майдонга тушган. 2006 йилнинг 22 февраль куни Рауль Гонсалес («Реал») 100та ўйин маррасига етган биринчи футболчи бўлганди.
* Икер Касильяс - янги аср дарвозабонлари учун эталон ва ЧЛ тирик рамзи (167та ўйин). Уни яқин орада фақат Криштиану Роналду қувиб ўтиши мумкин. Бунинг учун Икер фаолиятини якунлаши ёки ЧЛда иштирок этмай туриши керак.
* ЧЛда битта клуб учун 100тадан кўп ўйин ўтказган футболчилар 12 нафар: Паоло Мальдини («Милан»), Оливер Кан («Бавария»), Райан Гиггз, Пол Скоулз, Гари Невилл («МЮ»), Хави, Карлес Пуйоль, Андрес Иньеста, Лионель Месси, Виктор Вальдес («Барселона»), Жон Терри («Челси»), Серхио Рамос («Реал»).
ИШТИРОКЧИЛАР ГЕОГРАФИЯСИ
* 1961 ва 1962 йилларда нуфузли мусобақа ғолибига айланган «Бенфика» фақат португалиялик футболчиларга таянган. Тўғри, жамоа таркибида Португалиянинг Африкадаги колонияларидан келишган ўйинчилар ҳам тўп суришган.
* 1967 йилги ғолиб - «Селтик» сафидаги барча футболчилар клубнинг уй аренаси бўлмиш «Селтик Парк» яқинида, аниқроғи, 30 мил радиус атрофида таваллуд топишган.
* Руминия армияси клуби - «Стяуа» ҳам 1986 йили легионерларсиз мақсадга эришган.
* «Ноттингем Форест» (1979, 1980), «Ливерпуль» (1981) ва «Астон Вилла» (1982) жамоалари Буюк Британия фуқароларидан иборат таркиб билан ғолибликка эришган.
* «Арсенал» 2006 йилнинг 13 сентябрь куни «Гамбург»га қарши ўйинни 11та давлат фуқароси билан бошлаган. 28-дақиқада Ҳабиб Коло Туре алмаштирилгач, қуйидаги ҳолат юзага келганди: Йенс Леманн (Германия), Эммануэль Эбуэ (Кот-д~Ивуар), Йоан Журу (Швейцария), Жастин Хойт (Англия), Уильям Галлас (Франция), Томаш Росицки (Чехия), Жильберто Сильва (Бразилия), Сеск Фабрегас (Испания), Александр Глеб (Беларусь), Эммануэль Адебайор (Того), Робин ван Перси (Голландия).
* «Арсенал» 2005 йил сентябридан 2006 йил майига қадар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб, бу борада рекорд натижа (995 дақиқа)га эришди. Мазкур кўрсаткичнинг 648 дақиқаси Йенс Леманн, 347 дақиқаси Мануэль Альмунияга тегишли эди.
ШАҲАРЛАР МИҚЁСИДА
* Афина ва Лондон шаҳарларидан бир мавсумда ЧЛга 3тадан клуб чиққан. 2003|2004 йиллар мавсумида «Олимпиакос», «Панатинаикос» ва АЕК Греция пойтахти, 2010|2011 йиллар мавсумида эса «Челси», «Арсенал» ва «Тоттенхэм» Англия бош шаҳри шарафини ҳимоя қилди. Эътиборлиси, Лондоннинг 3та клуби ҳам гуруҳдан чиққанди.
* Англиянинг нақ 5та шаҳри ЧК|ЧЛда ғолиб чиққан жамоага эга. Булар - Ливерпуль, Манчестер, Ноттингем, Бирмингем ва Лондон.
* Мусобақанинг бутун тарихида 7та финал дерби мақомини олган. Хусусан, 2013|2014 ва 2015|2016 йиллар мавсуми якунида «Мадрид дербиси» кузатилди: «Реал» - «Атлетико».
* Умумий ҳисобда 21та шаҳар вакили ғолиблик нашидасини сурган бўлса, 14 шаҳар жамоаси финалда омадсизликка юз тутган.
* Мадрид жамоалари 19 марта финалга чиқиб, шундан 13тасини ўз фойдасига ҳал қилган. Милан шаҳрида бу кўрсаткич 10та финал, 6та ғалабага тенг. Мюнхен ҳисобида ҳам 10та финал бор. Фарқи шуки, бу ўйинларнинг барчаси «Бавария»га тегишли ва ғалаба - мағлубият нисбати ҳам тенг: 5га 5. Барселона ва Ливерпуль шаҳарлари жамоалари 8 мартадан финалга чиққан.
ГУРУҲ БОСҚИЧИ РЕКОРДЛАРИ
* «Милан», «ПСЖ», «Спартак» (Москва), «Барселона» ва «Реал» (2 марта) жамоаларига гуруҳ босқичи доирасидаги барча учрашувларни ғалаба билан якунлаш насиб этган. Энг қизиғи, фақат «Реал» шундай қойилмақом натижа қайд этилган мавсум якунида кубок соҳибига айланган.
* АЕК (Афина) мавсум-2002|2003да гуруҳ раундидаги барча учрашувларни дуранг натижа билан якунлаб, «плей-офф»га йўл олганди.
* «ПСЖ» ўтган мавсум гуруҳ босқичида 25та гол уриб, рекордчилардан бири бўлиб олди.
ШАХСИЙ РЕКОРДЛАР
* Криштиану Роналду мавсум-2013|2014да 17та гол уриб, бу борада мутлақ рекорд ўрнатди. Унинг аввалги мавсум ўз натижасини такрорлашига 2та гол етмади.
* Криштиану Роналду ҳисобида жами 120та гол бор. Уларнинг босқичлар бўйича тақсимоти: гуруҳ босқичи - 60та, 1|8 финал - 20та, 1|4 финал - 23та, ярим финал - 13та, финал - 4та.
* Криштиану Роналду мавсум-2015|2016да 3та «хет-трик»|«покер» (3+4+3)га эришди ва у бу борада ягона.
* Мусобақа тарихида «хет-трик»лар ҳисобини 1955 йилнинг 7 сентябрь куни венгриялик ҳужумчи Петер Палоташ очганди.
* Атиги 3 нафар футболчи финалда «хет-трик»ка эришган - Аль-фредо ди Стефано (1960), Ференц Пушкаш (1962) ва Пьерино Прати (1969). Қўшимча қилиш жоиз, Пушкашнинг 3та голи ҳам жамоасини мағлубиятдан қутқаролмаганди.
* Турнирнинг янги тарихидаги илк «хет-трик» 1992 йилнинг 16 сентябрида ПСВ вакили Йуул Эллерман номига ёзилди.
* 7 нафар футболчи ЧЛдаги деб-ют ўйинидаёқ «хет-трик» қайд этган: Марко ван Бастен («Милан»), Фаустино Асприлья («Ньюкасл»), Якубу Айегбени («Маккаби» Х.), Уэйн Руни («МЮ»), Винченцо Якинта («Удинезе»), Графите («Вольфсбург») ва Ёсин Браими («Порту»).
* 2014 йилнинг 25 ноябрида ЦСКА (Москва) дарвозасини ишғол қилган Франческо Тотти («Рома») ЧЛда гол урган энг «қари» футболчи мақомини олганди (38 ёшу 59 кунлик).
* Райан Гиггз («МЮ») ЧЛнинг 16та мавсумида гол урган ягона футболчидир. У бундан ташқари, 42та голга ассистентлик қилиб, бу борада ҳам рекорд ўрнатган.
* Питер Офори Куайе 1997 йилнинг 1 октябрида «Олимпиакос» таркибида «Русенборг» дарвозасига гол урганида, 17 ёшу 194 кунлик эди.
* ЧЛнинг энг тезкор голи муаллифи - «Бавария» ҳужумчи Рой Макаай. У 2007 йилнинг 7 мартида «Реал» дарвозасини ўйиннинг 10,12-сония-сида ишғол қилганди.
* ЧЛда 3 нафар дарвозабон гол уришга эришган - Ханс-Йорг Бутт, Синан Болат ва Венсан Эньема. Хусусан, Бутт «Гамбург», «Байер» ва «Бавария» жамоалари сафида ўйнаган вақти битта рақиб - «Ювентус»ни ранжитган.
* Энг кўп пенальтини бартараф этган дарвозабонлар: Петр Чех (11та зарбадан 5та), Икер Касильяс (19та зарбадан 5та).
* Златан Ибрагимович 6та клуб сафида рақиблар дарвозасига гол урган ягона футболчидир. Унинг статистикаси ажойиб: «Аякс» (6та гол), «Ювентус» (3та гол), «Интер» (6та гол), «Барселона» (4та гол), «Милан» (9та гол) ва «ПСЖ» (20та гол).
* Марко Баллотта 2007 йилнинг декабрида «Реал»га қарши ўйинда «Лацио» дарвозасини қўриқлаганида, 43 ёшу 253 кунлик эди.
* Мавсум-2013|2014да «Реал Сосьедад» вакили Иньиго Мартинес «МЮ»га қарши баҳснинг 69-сониясида автогол муаллифига айланганди (энг тезкор автогол).
* Селестин Бабаяро 1994 йилнинг 23 ноябрида «Андерлехт» таркибида «Стяуа»га қарши баҳсда майдонга тушганида, 16 ёшу 87 кунлик эди.
МУРАББИЙЛАР, ЖАМОА МЕНЕЖЕРЛАРИ
* ЧЛда энг кўп ўйин ўтказган мураббий - Алекс Фергюсон (190та). Атиги 6 нафар мураббий 100та ўйин маррасини забт этган.
* Афсонавий мураббий Боб Пэйсли «Ливерпул»ни 3та финалда омадли бошқарган (1977, 1978 ва 1981 йиллар). Замонавий ЧЛда Зайниддин Зидан худди шундай натижага эришди. У «Реал»ни 2016-2018 йиллар оралиғида 3 бора шоҳсупага кўтарди.
* 4 нафар мураббий 4тадан финалда қатнашган: Алекс Фергюсон («МЮ»), Карло Анчелотти («Милан» ва «Реал»), Марчелло Липпи («Ювентус») ва Мигель Муньос («Реал»).
* Марчелло Липпи («Ювентус» - 1996, Италия - 2006) ва Висенте дель Боске («Реал» - 2000, 2002, Испания - 2010) ҳам ЧЛ, ҳам ЖЧда ғалаба қозонган мураббийлардир.
* 7 нафар ғолиб мураббий футболчилик фаолиятида ҳам ЧК|ЧЛ бош совринини қўлга киритган: Мигель Муньос, Зайниддин Зидан, Жованни Траппатони, Карло Анчелотти, Йохан Кройфф, Франк Райкаард, Хосеп Гвардиола.
* Эрнст Хаппель («Фейеноорд», «Гамбург»), Оттмар Хитцфельд («Боруссия» Д., «Бавария»), Жозе Моу-риньо («Порту», «Реал»), Юпп Хайнкес («Реал», «Бавария») ва Карло Анчелотти («Милан», «Реал») - булар турли клублар билан ЧЛ ғолибига айланган мураббийлар. Хусусан, Хитцфельд қисқа муддат, яъни 4 йил ичида 2та жамоа билан зафар қучган.
ҲАКАМЛАР
* ЧЛда 59та ўйинни бошқарган Ким Мильтон Нильсен мутлақ рекордчи бўлиб турибди.
* ЧК даврида 4 нафар ҳакам 2тадан финални бошқарган.
* Атиги 8 нафар ҳакам бир мавсум давомида 7тадан ўйинда ишлаган. Жунайт Чақир бундай натижа кўрсатган сўнгги ҳакамдир (мавсум-2015|2016).
* Германиялик Феликс Брих ЧЛ баҳсларида 195та сариқ ва 12та қизил карточка кўрсатиб, 20та пенальти белгилаган.
ЙИРИК ҲИСОБЛАР
* Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб 2 марта қайд этилган: «Динамо» (Бухарест) - «Крузейдерс» - 11:0 (1973|1974) ва «Фейеноорд» - «КР Рейкьявик» - 12:2 (1969|1970). Буларнинг иккинчиси энг сермаҳсул ўйин ҳисобланади.
* Янги форматдаги даврни алоҳида олсак, энг йирик ҳисоб 2011|2012 йиллар мавсуми саралаши иккинчи раундида қайд этилди: ХИК (Хельсинки) - «Бангор Сити» - 10:0.
* Энг сермаҳсул финал 1960 йили кузатилган: «Реал» - «Айнтрахт» (Франкфурт) - 7:3.
ТЎПУРАРЛАР ПОЙГАСИ
1992|1993 йиллар мавсумидан буён мазкур турнирда энг кўп гол урган 11 нафар футболчидан фақат Криштиану Роналду, Лионель Месси, Карим Бензема ва Роберт Левандовски янги мавсумда ўз статистикаларини яхшилашлари мумкин.
ЧЛ ТЎПУРАРЛАРИ
№ |
Футболчи |
Гол (ўйин) |
Гол (1та ўйинда ўртача) |
Дебют йили |
Клублари |
1 |
Криштиану Роналду |
120 (153) |
0,78 |
2003 |
«МЮ», «Реал» |
2 |
Лионель Месси |
100 (125) |
0,80 |
2005 |
«Барселона» |
3 |
Рауль Гонсалес |
71 (142) |
0,50 |
1995 |
«Реал», «Шальке» |
4 |
Рууд ван Нистелрой |
56 (73) |
0,77 |
1998 |
ПСВ, «МЮ», «Реал» |
4 |
Карим Бензема |
56 (104) |
0,54 |
2006 |
«Лион», «Реал» |
6 |
Тьерри Анри |
50 (112) |
0,45 |
1995 |
«Монако», «Арсенал», «Барселона» |
7 |
Андрей Шевченко |
48 (100) |
0,48 |
1994 |
«Динамо» К., «Милан», «Челси» |
7 |
Златан Ибрагимович |
48 (120) |
0,40 |
2001 |
«Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «Милан», «ПСЖ», «МЮ» |
9 |
Филиппо Инзаги |
46 (81) |
0,57 |
1995 |
«Ювентус», «Милан» |
10 |
Роберт Левандовски |
45 (70) |
0,64 |
2011 |
«Боруссия» Д., «Бавария» |
11 |
Дидье Дрогба |
44 (92) |
0,48 |
2003 |
«Марсель», «Челси», «Галатасарой» |
Изоҳ: саралаш босқичидаги ўйинлар инобатга олинмаган.
ФИКРАТ тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20