Қайднома

Қидирув

АГМКни 2018 йил 17 киши тарк этди. Қарздорлик масаласи ҳозирча йўқ, аммо...

АГМКни 2018 йил 17 киши тарк этди. Қарздорлик масаласи ҳозирча йўқ, аммо...

  17.09.2018 22:35
  0
  817
АГМКни 2018 йил 17 киши тарк этди. Қарздорлик масаласи ҳозирча йўқ, аммо...

АГМК клубига қарашли стадион майсаси яхши ҳолатда. Апрель-май ойларида майдон жуда зўр ҳолатда бўлган ва унга Pepsi Суперлига футболчилари ҳам юқори баҳо берган.

Айрим концерт маросимларидан кейин стадион майсаси бир қадар толиққан. Аммо унинг равонлигида ўзгариш йўқ, тўп бемалол юмалаши, футболчилар жароҳат олмасликлари учун чоралар кўрилган. Футбол ўйнаш учун ажойиб муҳит ҳукмрон.

Стадион ўриндиқлари яхши ҳолатда. CIP секторлар учун юмшоқ ўриндиқлар буюртма берилган бўлиб, улар мавсум якунига қадар Олмалиқ шаҳрига етиб келиши ва ўрнатилиши режалаштирилган. ПФЛ талабидан кейин медиа-трибуна масаласида ҳам ижобий ўзгаришлар бор.

АГМК клуби раҳбарияти майдон атрофидаги реклама баннерлари узоқ масофада тургани бўйича огоҳлантириш олди. Буни клуб вакиллари концерт билан изоҳламоқчи бўлди. Бироқ бир ойда бўлиб ўтадиган тахминан 3 та футбол учрашуви ПФЛ талаби асосида ташкил этилиши шарт. Ташкилотнинг ҳам ўз ҳомийлари билан шартномалари бор бўлиб, улар сўзсиз адо этилиши керак. Бу борадаги қоидалардан клуб вакиллари хабардор (шунинг учун ҳам тижорат масалалари бўйича масъул масаласи долзарб). 

Шунингдек, телетрансляция масаласида ТВ ҳодимлари учун ноқулайликлар мавжуд. Оффсайд учун ишлайдиган камераларга мачта керак бўлади. Улар қуёш ва ёмғирдан ҳимояланиши учун соябонлар ҳам. Марказ учун ишлайдиган камераларга эса ойнаванд арка ҳалал беради. Бир неча ойлардан буён бу масала клуб томонидан ижобий ҳал қилиб берилмаган. Янги мавсумда клуб бу каби топшириқларни бажариши шарт қилиб белгиланди. ПФЛ комиссияси клуб стадионини текширувдан ўтказаётганда буларнинг ҳаммаси қабул қилиб олинади.
***

Профессионал футбол лигаси Суперлига ва Про-Лига жамоаларидаги қарздорлик масаласига жиддий эътибор қаратади.

Йиллар давомида футбол клублари мавсумни камомад билан ёпиб юрган ва бунинг оқибатида футболчилар, мураббийлар ўз пулларини ундиролмаган. Қолаверса, футболчилар ва мураббийларни ҳимоя қиладиган ташкилотнинг ўзи бўлмаган.

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мавсум аввалида бу масалага жиддий қараш кераклигини таъкидлаганди. Шундан кейин ПФЛ бир қатор футболчи ва мураббийлар масаласини ижобий томонга ўзгартириб берди. 2018 йилни ҳеч бир клуб қарздорлик билан ёпмаслиги ПФЛ учун муҳим фактор. Йўқса, улар эгаллаган ўрнидан қатъий назар 2019 йилги мавсум стартида санкцияларга дуч келади.

АГМК 2018 йилнинг ўзидаёқ 17 киши билан хайрлашган. Уларнинг барчаси клуб билан ҳисоб-китобини қилиб олган. Шунингдек, жамоада қолиб кетган пуллари борасида хўжалик судларига мурожаат қилганлар ҳам бўлган. Маълумки, ПФЛ комиссияси биринчи навбатда, ундан кейин эса ЎФА апелляцияси муаммоли вазиятларни ўрганиб чиқади. Футбол структурасидаги муаммоларга давлат органлари аралашган ҳолатида ПФЛ мазкур ишга қайтмайди. Нодавлат, нотижорат ташкилоти мақоми жиҳатдан юқори орган ҳисобланувчи судлар қарорига аралашмайди. 

Юқоридаги 17 киши билан бундай муаммо кузатилмаган. ПФЛ комиссияси 2019 йилги мавсум аввалида ҳар бир клуб футболчилари билан алоҳида учрашади ҳамда уларнинг ҳуқуқлари борасида, муаммоли вазиятларни қандай ҳал қилиши кераклиги бобида тушунтириш беради. Йиллар давомида осилиб ётган ва панжа ортидан қаралган ишлар энди бўлмайди. Яъни, футбол ўз муаммоларини ўзи ҳал қила олганида, иш давлат органларига қадар етиб бормайди. Бу йўлда ПФЛ ФИФА андозаси асосида шартнома тайёрлаётган бўлиб, келаси мавсумдан бошлаб клублар шартномалар тузишда ундан фойдаланади. Ҳар бир шартнома ПФЛ комиссиясининг жиддий текширувидан ўтади.   

Маълумот учун: ПФЛ ҳар қандай клубга нисбатан даъво аризаларини икки йил муддат тўлмагани ҳолда кўриб чиқади. Олдинда Суперлиганинг қолган клублари ҳам шундай текширувдан ўтади.
***

Бунгача ПФЛ “Металлург” жамоасига қарашли “Ёшлик” спорт мажмуаси таъмирга муҳтож экани борасида хабар берганди. Клуб раҳбарияти ҳамда ҳомий ташкилот кузатув хулосаларини бугун — 17 сентябрь куни расмий хат шаклида қабул қилиб олади. “Металлург” 2019 йилги мавсум бошланмай туриб, ўзида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиши шарт.

АГМК клубига тегишли футзал мажмуаси эса ПФЛ талабларига тўла жавоб беради. Жамоа футзалчилари клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишдан ташқари, айни вақтда ҳам ички чемпионатда карвонбоши бўлиб турибди. АГМК стадиони қошида барпо этилган футзал мажмуаси қолган жамоалар учун наъмуна бўлиши керак. Бу ерда футзалчилар, мураббийлар, мухлислар ҳамда телевидение трансляцияси учун барча шароитлар муҳайё қилинган. 

Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсумдан бошлаб футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қатор ўзгаришларни амалга оширади. АГМК зали бунда учрашувларни ўтказиш учун асосий майдонлардан бири бўлиб хизмат қилади. 

 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz