Қайднома

Қидирув

Юрген Клопп: «Неймарнинг симуляциялари ақлли иш»

Юрген Клопп: «Неймарнинг симуляциялари ақлли иш»

  18.09.2018 17:13
  0
  658
Юрген Клопп: «Неймарнинг симуляциялари ақлли иш»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 1-тури доирасидаги «ПСЖ»га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, парижликлар ҳужумчиси Неймарнинг симуляцияга мойил ўйинига изоҳ берди.

«Ўйинчилар унга ҳужум қилишади, у эса ҳимояланишга уринади. Ўйлашимча, ўзини бу тарзда ҳимоя қилиш ақлли иш. Биз унга ҳужум қилмаймиз, биз футбол ўйнаймиз.

Фирминога келадиган бўлсак, агар ўйин бир кун аввал бўлганида у аниқ учрашувни ўтказиб юборган бўларди. Умид қиламанки, у майдонга туша олади. Бу яхши янгилик», – дейди Клопп.

Маълумот учун, «Ливерпуль» – «ПСЖ» учрашуви бугун, тунги соат 00:00да старт олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz