Қайднома

Қидирув

Никола Берти: «Интер» ва «Тоттенхэм»нинг савияси бир-бирига яқин»

Никола Берти: «Интер» ва «Тоттенхэм»нинг савияси бир-бирига яқин»

  18.09.2018 17:59
  0
  431
Никола Берти: «Интер» ва «Тоттенхэм»нинг савияси бир-бирига яқин»

«Интер» ва «Тоттенхэм» клублари собиқ ўйинчиси Никола Берти ЕЧЛ гуруҳ босқичида ўзаро ўйинлари олдидан ушбу жамоаларнинг кучларини чамалади.

«Бу икки жамоанинг савияси бир-бирига яқин, аммо «Интер»ни бироз кучлироқ ҳисоблайман. «Тоттенхэм» ҳужумда фантастик ҳаракат қилади, майдон марказида ҳам жуда яхши, аммо ҳимояда бўш, улар жуда кўп гол ўтказиб юборадилар.

«Интер»да Мауро Икардидек шер бор, жамоа хорватлар туфайли янада кучайди.

Харри Кейн — охирги 30 йилдаги менга ҳақиқатан ёққан англиялик ягона ҳужумчи. Унга қойил қоламан, чунки у - ҳақиқий футболчи. У ўнг ва чап оёқда, бош билан яхши ўйнай олади.

Англиялик ҳужумчилар менга ёқавермайди, аммо у бундан мустасно. Клинсманн давридан буён жамоанинг энг яхши ҳужумчиси» - дейди Берти.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz