Қайднома

Қидирув

Месси — ЕЧЛнинг кетма-кет 14 мавсумида гол урган иккинчи футболчи

Месси — ЕЧЛнинг кетма-кет 14 мавсумида гол урган иккинчи футболчи

  19.09.2018 07:57
  0
  531
Месси — ЕЧЛнинг кетма-кет 14 мавсумида гол урган иккинчи футболчи

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасида ПСВга қарши ўйинда хет-трикка эришди.

Фото: Twitter

Месси Чемпионлар Лигасининг 14 ёки ундан ортиқ мавсумида гол урган 3 рақамли футболчисига айланди. Леодан олдин Райан Гиггз ЕЧЛнинг 16 мавсумида гол урган бўлса, Рауль Гонсалес эса нуфузли мусобақанинг 15 мавсумида гол уришга эришган.

Шунингдек, Месси ЕЧЛнинг кетма-кет 14 мавсумида гол ура олган иккинчи футболчи сифатида тарихга кирди. Мессидан олдин бундай натижага Рауль эришганди.

Бундан ташқари, «Барселона» Чемпионлар Лигасида 2 маротаба мавсумнинг биринчи голини урган 4-жамоага айланди. Ундан олдин мавсумнинг илк голини 2 мартадан дарвозага йўллаш бахтига «Аякс», ПСЖ ҳамда ПСЖ жамоалари эришганди.

Европа Чемпионлар Лигаси

1-тур беллашувлари

18 сентябрь, сешанба

«B» гуруҳи

«Барселона» – ПСВ 4:0

Голлар: 1:0 – 31 Месси, 2:0 – 74 Дембеле, 3:0 – 77 Месси, 4:0 – 87 Месси.

«Интер» – «Тоттенҳэм» 2:1

Голлар: 0:1 – 53 Эриксен, 1:1 – 85 Икарди, 2:1 – 90 Весино.

«А» гуруҳи

«Монако» – «Атлетико Мадрид» 1:2

Голлар: 1:0 – 18 Грансир, 1:1 – 31 Диего Коста, 1:2 – 45 Хименес.

«Брюгге» – «Боруссиа Дортмунд» 0:1

Гол: 0:1 – 85 Пулишич.

«C» гуруҳи

«Црвена Звезда» – «Наполи» 00:00 «Ливерпуль» – ПСЖ 3:2

Голлар: 1:0 – 30 Старриж, 2:0 – 36, пенальти Милнер, 2:1 – 40 Мене, 2:2 –83 Мбаппе, 3:2 – 90 Фирмино.

«D» гуруҳи

«Шальке-04» – «Порту» 1:1

Голлар: 1:0 – 64 Эмболо, 1:1 – 75, пенальти Отавио.

«Галатасарай» – «Локомотив Москва» 3:0

Голлар: 1:0 – 9 Родригеш, 2:0 – 67 Дердиёк, 3:0 – 90, пенальти Инан.

Фото: Twitter


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz