Қайднома

Қидирув

Нўъмон Ҳасанов: “Ярим финалда ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ"

Нўъмон Ҳасанов: “Ярим финалда ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ"

  19.09.2018 09:51
  0
  439
Нўъмон Ҳасанов: “Ярим финалда ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Нўъмон Ҳасанов ва Суҳроб Бердиев қатнашди.

Нўъмон Ҳасанов: - Аввало бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугунги ғалабада мухлисларимизнинг ҳам ҳиссалари беқиёс бўлди.

Ўйинга келадиган бўлсам, бугун биринчи таймдаги ўйинимиз мен истаган ўйин бўлди. 2-таймга келиб йигитларда бироз чарчоқ аломатлари сезилди. Шунақа пайтда заҳира ўриндиғида ўйинни кучайтирадиган, тажрибали футболчилар етишмаслиги бизга кўп ўйинларда панд беряпти. Иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга туширган футболчиларим барчаси ёш футболчилар. Ҳали улар билан кўп ишлашимиз керак. Шунга қарамай ғалабани сақлаб қолганимиз қувонарли бўлди.

Ярим финалда ким рақиб бўлишини фарқи йўқ. Чунки ярим финалда кучсиз рақиб бўлмайди. Биз финалга чиқиш учун астойдил ҳаракат қиламиз. Ҳозирча эса бор эътиборимизни Навоийда бўладиган 24-тур ўйинига қаратишга мажбурмиз.

Суҳроб Бердиев: Бугун биз майдонга фақат ғалаба учун тушган эдик. Барча жамоадошларим майдонда борларини бериб ўйнашди.  Якунда мақсадимизга эришдик. Стадионда бизни ажойиб тарзда қўллаб турган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Бугун киритган ҳар иккала голимни мухлисларга бағишлайман.
***

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

- Бугун биз учун қийин ўйин бўлишини билгандик. Сабаби Суперлиганинг 23-турида биз Жиззахда оғир ўйин ўтказдик. Бугунги учрашувга асосий таркибимиз футболчилари тикланиб улгуришмади. Жамоамизнинг етакчи ўйинчилари Иван Нагаев ва Эркин Бойдуллаевнинг йўқлиги ҳам билинди.

“Қўқон-1912” ўз майдонида тажовузкор ўйин кўрсатади. Қўқонликларга ярим финалда омад тилайман.


Манба: kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz