Қайднома

Қидирув

Ҳаммаси ҳали олдинда

Ҳаммаси ҳали олдинда

  19.09.2018 10:36
  0
  816
Ҳаммаси ҳали олдинда

Миллий жамоамиз ўйинида Эктор Купернинг «имзо»си сезилмади, тўғрими? Айримлар ҳаттоки, ҳозирдан муносиб мураббий танланмаганини айтишмоқда. 30-35 йиллик ашаддий мухлис сифатида салбий фикрдаги кишиларга маслаҳатим шуки, келинглар, хулоса чиқаришга шошилмай турайлик. Ахир у ўз-ўзидан танилиб қолмаган-ку. Футболда кўп нарсани билгани ва нималарнидир қойиллатгани учун ҳам Эктор Купер бўлиб танилмаганми? Шундай экан, 2та назорат ўйинига қараб, янги бош мураббийни ношудга чиқариб қўймаслигимиз керак. Ҳа, аргентиналик мутахассис ҳам кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилиб улгурган айрим футболчиларга имконият бериб кўрди. Аммо бу ўзи айтганидек, шунчаки, танишув-синов жараёни, холос. Ўйлашимча, Купер шу қисқа танишувдан тегишли хулосалар чиқариб олган. Озгина сабр қилайлик, октябрь ойига белгиланган ўйинларда ҳаммаси бошқача тус олади. Демоқчиманки, Купер катта ёшли футболчилардан кимлар наф беришга қодирлигини чамалаб олди, энди асосий эътиборини ёшларга қаратса керак. Қисқаси, ҳаммаси ҳали олдинда. Яна бир гап: эҳтимолки, Осиё кубогида ҳам жамоамиз ижросида ёрқин ўйин кўрмасмиз, чунончи, асосий мақсад - ЖЧ-2022 йўлланмаси-да. Мураббий нисбатан кеч тайинлангани эса, шароит тақозоси ёхуд ЎФАга тегишли  масала...

Жалол ҲАКИМОВ, Андижон шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz