Қайднома

Қидирув

Навоий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан танишув...

Навоий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан танишув...

  19.09.2018 11:15
  0
  557

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 410-сонли Қарори ҳамда, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2018 йил 3 августдаги “Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул қилиш бўйича” 128-и/ч сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб академияларга қабул жараёни бўлиб ўтгани ҳамда расмий саҳифамиз орқали республикадаги ҳар бир академия ҳақида маълумот бериб ўтишимиз ҳақида хабар берган эдик.

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига болалар 11 ёшдан бошлаб қабул қилинади. Имтихонлар 4 йўналиш бўйича топширилади.  - ўйин амалиёти; - жисмоний имкониятлар; - техник сифатлар; - тезкор фикрлаш.

Юқоридаги имтихонлардан муваффақиятли ўтган болалар ўқув даргоҳига қабул қилинади ва уларнинг ота-оналари билан шартнома тузилади. 

Республиканинг 12 вилояти ҳамда Қорақалпоғистон болалар ва ўсмирлар футбол академиясига имтиҳонлар 4 августдан 22 август кунига қадар давом этди. 2001-2007 йиллар оралиғида туғилган, футболга ихлосманд болалар ва ўсмирлар 2 босқичдан иборат имтихонларни топширдилар. Ҳар бир йил бўйича имтихонларни энг муваффақиятли топширган футболчилар академияларга қабул қилинди. Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул қилинган болалар ноябрь ойида пойтаҳтда ташкил этилган мусобақада вилоят терма жамоаси сафида иштирок этадилар ҳамда, улардан энг иқтидорлилари Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясида ўқишини давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Бугун Навоий болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳақида маълумот олишингиз мумкин.   - Навоий болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ҳар бир ёш тоифасидан 22 тадан умумий 154 нафар ўқувчи қабул қилинди;   - Академияда ўқиш жараёни 2018 йилнинг 5 сентябрь кунидан бошланди;   - ҳар 3 ойда академия резерви учун кириш имтихонларидан ўта олмаган ёки умуман имтихонда қатнашмаган болалар учун қайта имтихонлар ўтказилади;   - ҳар 6 ойда Республика академиясига ўқишга ўтган ёки академияда фанларни ўзлаштира олмай имтихондан йиқилганларни ўрнини тўлдириш учун учун қайтадан академия резервидан спортчилар саралаб олинади;   - Академия директори: Кенжаев Акмал Матниёзович;   - Академия манзили: Навоий шаҳри, Жасорат кўчаси 25 уй;   - Маълумот учун телефон: +04362249481

 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz