Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» тафтиш қилинади

«ПСЖ» тафтиш қилинади

  19.09.2018 13:31
  0
  536
«ПСЖ» тафтиш қилинади

УЕФА молиявий «фэйр-плей» қоидаларини бузганликда гумонланаётган «ПСЖ» клуби бўйича ишни шу ҳафта ўрганиб чиқади. ESPN тарқатган хабарга кўра, ташкилот расмийлари мазкур масала юзасидан йиғилиш ўтказишди. Унда қандай қарорга келингани кейинроқ эълон қилинади. Манбада таъкидланишича, йиғилишда клубнинг трансфер сиёсатига эмас, балки 2015-2017 йиллар оралиғида Қатар компаниялари билан тузилган ҳомийлик шартномаларига асосий эътибор қаратилди. Ушбу мажлисда «ПСЖ»дан ташқари бошқа айрим жамоалар фаолияти ҳам айни масала юзасидан ўрганиб чиқилади. Қайд этилишича, Париж клуби июнь ойи охирига қадар 50 миллион евродан кам бўлмаган миқдорда ўз футболчиларини сотиб юбориш бўйича УЕФА қўйган талабни бажарган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ПСЖ» президенти Носил ал Ҳелаифи клубнинг молиявий «фэйр-плей» қоидаларини бузгани миш-мишдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлаган эди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz