Қайднома

Қидирув

Бу борада ҳам Моуриньо биринчи ёхуд энг серхаражат мураббийлар топ-10 (фотогалерея)

Бу борада ҳам Моуриньо биринчи ёхуд энг серхаражат мураббийлар топ-10 (фотогалерея)

  20.09.2018 00:21
  0
  1695
Бу борада ҳам Моуриньо биринчи ёхуд энг серхаражат мураббийлар топ-10 (фотогалерея)

Мана, навбатдаги ёзги трансферлар бозори ҳар томонлама сарҳисоб қилинмоқда. Хусусан, бутун фаолиятлари давомида футболчилар харидига энг кўп сарфлаган мураббийлар рейтинги ҳам янгиланди.

Айни пайт ўзига хос ушбу рўйхатнинг энг юқори нуқтасида Жозе Моуриньо турибди. Португалиялик мутахассис турли жамоалар («Порту», «Челси», «Интер», «Реал», яна «Челси» ва «МЮ»да жами 96 нафар футболчи хариди учун нақ 1,52 миллиард евро сарфлаган.

Хўш, бу рейтингда яна кимлар бор, қандай диққатга сазовор фактларни алоҳида кўрсатиш мумкин?

* Энг серхаражат мураббийлар рейтингини ҳамон Жозе Моуриньо бошқариб турибди. Ваҳоланки, «МЮ» охирги трансферлар бозорида харидлар учун «Беназир» ўйлаганидан анча кам ажратди.

* Карло Анчелотти фаол фаолиятга қайтди, бироқ рейтингдаги 2-ўринни яқин орада бўшатиб қўйса керак. Чунончи, Хосеп Гвардиоланинг италиялик ҳамкасбига етиб олиши учун атиги 50 миллион евро қолди.

* Агарда 2008 йил, яъни Хосеп Гвардиоланинг «Барселона» бошқарувидаги илк мавсумидан кейинги трансферларни инобатга олсак, айнан каталониялик мутахассис энг серхаражат мураббий мақомини олади.

* Арсен Венгер ва Клаудио Раньери айни пайт ишсиз, аниқроғи, улар нафақага чиқишга яқинлар. Роберто Манчини эса Италия миллий жамоаси бошқарувини қўлга олди. Демакки, яқин орада уларнинг трансферлар бобидаги харажатлари миқдори ошмайди.

* «Ньюкасл» хўжайини Майк Эшли испаниялик Рафаэль Бенитеснинг ушбу рўйхатнинг кучли учлигидан жой олишига мутлақо қарши, албатта.

* Мануэль Пеллегрини ва Унаи Эмери мисоли шуни кўрсатмоқдаки, «мураббий сотиб олди» ёки «мураббий сарфлади» тушунчаси аслида шартли маънога эга. Ҳаттоки, Англияда ҳам фақат бош мураббий талаби билан футболчи харид қиладиган ёки сотадиган клуб қолгани йўқ.

* Германиялик Юрген Клопп ушбу рейтингнинг 13-қаторида, Лучано Спаллетти 16-ўринда, Маурисио Почеттино эса 28-поғонада. Россиялик мураббийлар орасида харажатга энг мойиллари - Қурбон Бердиев (79-ўрин), Юрий Сёмин (98-ўрин) ва Леонид Слуцкий (114-ўрин).

1. Жами харажат

2. Жами харидлар сони

3. Энг қимматбаҳо харид

Жозе Моуриньо

1,52 млрд. евро

96 нафар футболчи

Поль Погба

«Ювентус» > «МЮ» (2016 йил, 105 млн. евро)

 

Карло Анчелотти

1,20 млрд. евро

82 нафар футболчи

Гарет Бэйл

«Тоттенхэм» > «Реал» (2013 йил, 101 млн. евро)

 

Хосеп Гвардиола

1,15 млрд. евро

52 нафар футболчи

Златан Ибрагимович

«Интер» > «Барселона» (2009 йил, 69,5 млн. евро)

 

Мануэль Пеллегрини

1,04 млрд. евро

83 нафар футболчи

Криштиану Роналду

«МЮ» > «Реал» (2009 йил, 94 млн. евро)

 

Массимилиано Аллегри

1,01 млрд. евро

87 нафар футболчи

Криштиану Роналду

«Реал» > «Ювентус» (2018 йил, 117 млн. евро)

 

Арсен Венгер

923 млн. евро

102 нафар футболчи

Пьер-Эмерик Обамеянг

«Боруссия» > «Арсенал» (2018 йил, 63,75 млн. евро)

 

Роберто Манчини

795 млн. евро

79 нафар футболчи

Серхио Агуэро «Атлетико» > «Манчестер Сити» (2011 йил, 40 млн. евро)

 

Клаудио Раньери

788 млн. евро

94 нафар футболчи

Хамес Родригес

«Порту» > «Монако» (2013 йил, 45 млн. евро)

 

Рафаэль Бенитес

745 млн. евро

92 нафар футболчи

Гонсало Игуаин

«Реал» > «Наполи» (2013 йил, 39 млн. евро)

 

Унаи Эмери

661 млн. евро

62 нафар футболчи

Неймар «Барселона» > «ПСЖ» (2017 йил, 222 млн. евро)

(Жами сумма transfermarkt.de сайти маълумотлари асосида чиқарилган).

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz