Ўзбекистон кубоги ¼ финали доирасидаги яна бир баҳс ўз поёнига етди.
«Соғлом авлод» стадионида бўлиб ўтган учрашувда мезбон «Андижон» Тошкентнинг «Бунёдкор» клубини қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиндаги барча голлар биринчи бўлимда киритилди. 14 дақиқада Миржамол Қосимов ҳисобни очган бўлса, Шаҳзод Нурматов 26-дақиқада орадаги фарқни иккитага етказди.
40-дақиқага келиб эса Даврон Исоқов ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Аммо бу гол мезбонларнинг ягона жавоби бўлди, холос.
Шу тариқа «қалдирғочлар» Ўзбекистон кубоги турниридаги юришини давом эттирадиган бўлди. Маълумот учун, олдинроқ «Қўқон-1912» ва «Пахтакор» жамоалар ярим финал йўлланмасини қўлга киритишганди.
ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. 1/4 ФИНАЛ
«АНДИЖОН» – «БУНЁДКОР» - 1:2 (1:2)
19 сентябрь. Андижон. «Соғлом авлод» стадиони.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев.
Голлар: Даврон Исоқов (40) - Миржамол Қосимов (14), Шаҳзод Нурматов (26).
«Андижон»: Н.Рибкин, Х.Авилов, И.Отахонов (Қ.Нурметов, 74), Ш.Жумабоев (С.Абдуллажонов, 55), С.Мамадалиев, Д.Исоқов, Н.Камолов, Д.Маматов, И.Маматказин, Л.Убайдуллаев, Ф.Бекмуратов.
«Бунёдкор»: М.Зухуров, Р.Ашурматов, А.Комилов, Д.Жўраев, Ж.Иброҳимов, Ш.Нурматов (Ф.Раевац, 82), М.Тошматов (М.Мираҳмадов, 90+4), С.Собирхўжаев, М.Сулаймонов (С.Қодирқулов, 90), Х.Ғиёсов, М.Қосимов (А.Абдуллаев, 76).
Огоҳлантиришлар: Фарҳод Бекмуратов (28), Мирғиёс Сулаймонов (86), Даврон Маматов (90+3).
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20