Қайднома

Қидирув

Роналдунинг фантастик гонорари ёхуд маош хасталигини янгиланг…

Роналдунинг фантастик гонорари ёхуд маош хасталигини янгиланг…

  21.09.2018 00:19
  0
  2767
Роналдунинг фантастик гонорари ёхуд маош хасталигини янгиланг…

Криштиану Роналду трансфери табиийки, «А» сериясининг умумий маош тўловига сезиларли таъсир кўрсатди, албатта. Gazzetta dello Sport нашри таҳлилидан маълум бўлишича, Италия элит дивизионининг жорий мавсумга тегишли маош жамғармаси 1 129 000 евро (бонус ва солиқ тўловлари билан бирга)га етган.

Бу рекорд кўрсаткичдир. Аввалги энг юқори сумма 2011|2012 йиллар мавсумида қайд этилган бўлиб, чемпионат иштирокчилари жами 1 100 000 еврони иш ҳақи сифатида олишганди. Ундан кейинги 3 йилда умумий сумма нисбатан камайди.

Хусусан, мавсум-2014|2015да маош тўлови миқдори 849 млн. еврога тушди. Мана, Италия лигаси бу масалада олдинга яна катта қадам ташлади...

«А» СЕРИЯСИ-2018|2019: ЖАМОАЛАРНИНГ МАОШ ЖАМҒАРМАСИ

 «Ювентус» — 219 млн. евро

 «Милан» — 140 млн. евро

 «Интер» — 116 млн. евро

 «Рома» — 100 млн. евро

 «Наполи» — 94 млн. евро

 «Лацио» — 66 млн. евро

 «Торино» — 43 млн. евро

 «Фиорентина» — 37 млн. евро

 «Сампдория» — 36 млн. евро

 «Болонья» — 34 млн. евро

 «Сассуоло» — 30 млн. евро

 «Кальяри» — 29 млн. евро

 «Женоа» — 29 млн. евро

 «Аталанта» — 27 млн. евро

 «Удинезе» — 26 млн. евро

 «Парма» — 23 млн. евро

 «Фрозиноне» — 22 млн. евро

 «Кьево» — 21 млн. евро

 СПАЛ — 21 млн. евро

 «Эмполи» — 16 млн. евро

Футболчиларга алоҳида назар ташласак, энг кўп маош тушунарлики, Криштиану Роналдуга тегишли. Португалиялик юлдузнинг бир йиллик маоши 31 миллион еврога тенг. Бу «Ювентус»да энг кўп ҳақ оладиган 5 нафар футболчига белгиланган маош суммаси жамландисидан ҳам кўп.

Умуман, Криштиану «Эмполи»нинг барча футболчиларига нисбатан деярли икки ҳисса кўп ҳақ олади. Қолаверса, «А» сериясидаги нақ 10та клубнинг маош жамғармаси биргина Роналдунинг моянасидан кам. Очиғи, Криштиану ҳозирча супер даражада тўп сураётгани йўқ.

Дейлик, дастлабки 3та турда рақиблар дарвозаси томон 23 марта зарба йўллаган бўлсада, ҳали гол урмади. Дарвоқе, бу зарбалар сонининг самарага нисбати бўйича Европанинг кучли 5та лигаси учун энг паст кўрсаткичдир.

«А» СЕРИЯСИ-2018|2019: ЭНГ КЎП МАОШ ОЛУВЧИ 10 НАФАР ФУТБОЛЧИ

 Криштиану Роналду («Ювентус») — 31 млн. евро

 Гонсало Игуаин («Милан») — 9,5 млн. евро

 Пауло Дибала («Ювентус») — 7 млн. евро

 Миралем Пьянич («Ювентус») — 6,5 млн. евро

 Дуглас Коста («Ювентус») — 6 млн. евро

 Жанлуижи Доннарумма («Милан») — 6 млн. евро

 Леонардо Бонуччи («Ювентус») — 5,5 млн. евро

 Эмре Жан («Ювентус») — 5 млн. евро

 Лоренцо Инсинье («Наполи») — 4,6 млн. евро

 Мауро Икарди («Интер») - 4,5 млн. евро

Мураббийлар орасида «Ювентус» устози Массимилиано Аллегри (7,5 млн. евро) 1-ўринда. «Наполи» бошқарувини қўлга олган Карло Анчелоттининг йиллик маоши 6,5 миллион еврони ташкил қилади (2-ўрин). «Интер» бош мураббийи Лучано Спаллетти эса 4,5 миллион еврога тенг йиллик маош билан 3-ўринда.

Манба: sport24.ru,  Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz