Қайднома

Қидирув

Питер Хюистра: «Пахтакор» бўлажак ўйинларга тайёр»

Питер Хюистра: «Пахтакор» бўлажак ўйинларга тайёр»

  21.09.2018 09:19
  0
  554
Питер Хюистра: «Пахтакор» бўлажак ўйинларга тайёр»

«Пахтакор» мураббийлар штаби аъзоси Питер Хюистра мавсум ҳақидаги саволларимизга жавоб қайтарди.

Ўтган ва бўлажак учрашувлар ҳақида фикрларингизни айтиб ўтсангиз.

- «Локомотив» билан ўйин биз учун яхши ўтди, жамоадаги ишончни оширди. Яхши жисмоний ҳолатдамиз ва навбатдаги беллашувларга тайёрмиз. Яна 9 учрашув бор ва пешқадамдан 3 очко ортдамиз. Бу ҳар бир келаси баҳсни ўта муҳим даражага олиб чиқади.

Бир йиллик фаолиятингиздан сўнг ўзбек футболи ҳақида қандай таассуротдасиз?

- Ўзбек футболи яхши савияда ва унинг ривожланиши учун тўғри ишлар қилинмоқда. Ёш футболчиларга эътибор қаратиш ва уларнинг Суперлига савиясига кўникиб кетишига имкон бериш энг муҳимидир. Айнан ёшларда чемпионат савиясини келажакда кўтариш вазифаси турибди.

Мавсум якунидан нималар кутмоқдасиз?

- Биз тўғри йўлдамиз ва ижобий натижаларга эриша оламиз. Муҳими, юқори фидокорлик билан ишни тўғри олиб боришдир.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz