Қайднома

Қидирув

Жан-Пьер Папен: «Неймар, Мбаппе ва Кавани – худбинлар»

Жан-Пьер Папен: «Неймар, Мбаппе ва Кавани – худбинлар»

  21.09.2018 13:56
  0
  631
Жан-Пьер Папен: «Неймар, Мбаппе ва Кавани – худбинлар»

Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Жан-Пьер Папен «ПСЖ» клуби ҳужумчилари Неймар, Килиан Мбаппе ва Эдинсон Каванини «Ливерпуль»га қарши ўйиндан кейин танқид остига олди.

«ПСЖ» клуби ҳужумида қаҳрамонлар эмас, худбинлар ўйнади. Сенинг даражанг қандай бўлишидан қатъий назар жамоа учун ўйнашинг керак. Франция ва унинг ташқарисидаги юлдузлар орасида ўзаро фарқ бор. Бу ерда уларни бошқариб бўлмайди деган фикр туғилади.

Нега «Ливерпуль» футболчиларини майдон узра жойлаштириш мумкин, «ПСЖ»ни эса йўқ? Неймар «Барселона» клубида ўйнаган пайтларида вақти-вақти билан ҳимояга қайтар эди.

Футболчининг даражаси унинг қонида бўлади. Ўша истеъдодни тўғри йўлга сола билиш керак. Жамоада асосий юлдуз кимлиги муҳим эмас. Клуб мақсади – ЕЧЛда ғолиб бўлиш. Агар футболчилар ўз ишига бўлган муносабатни ўзгартирмаса, улар ҳеч қачон мусобақада ғолиб бўлмайди», - дейди Папен.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz