Қайднома

Қидирув

Осиё терма жамоаларида қайси машҳур мураббийлар ишламоқда?

Осиё терма жамоаларида қайси машҳур мураббийлар ишламоқда?

  22.09.2018 00:28
  0
  816
Осиё терма жамоаларида қайси машҳур мураббийлар ишламоқда?

Яқинда Ироқ футбол федерацияси миллий жамоанинг янги бош мураббийи сифатида Сречко Катанецни таништирди. Швециялик Свен-Йоран Эрикссон ўзи ва қизининг ҳаётига таҳдид қилишгани учун лавозимидан воз кечди.

Шу муносабат билан бугун Осиёдаги термаларда қайси мураббийлар ишлашаётгани ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Сречко Катанец дарҳол олдинда турган вазифалар ҳақида гапириб, Осиё кубоги-2019да ғолиб ичқиш режаларга кирмаслигини таъкидлади: «Агар федерация раҳбарлари биздан Осиё кубоги бош совринини кутишаётган бўлса, шу заҳоти бошқа мураббий излашлари мумкин.

Биз ҳар бир баҳсда фақат ғалаба учун ўйнаймиз, аммо бир турнирда чемпион бўлиш вазифаси қў-йилиши нотўғри. Менда сеҳрли таёқча йўқ. Асосий мақсадимиз - 2022 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш».

Ироқ терма устози масаласини ижобий ҳал қилгач, Осиё кубогида қатнашувчи 24та иштирокчи жамоанинг фақат биттасида расмий бош мураббий ишламаётганлиги ойдинлашди. Фаластин термасида ҳамон ушбу вазифани вақтинчалик бажарувчи сифатида Нуриддин Улд Али ишлаяпти.

Айнан ушбу мутахассис сабабли Осиё кубоги-2019 «В» гуруҳи маҳаллий мураббийлар сони бўйича етакчилик қилмоқда: мазкур квартетдаги 3та жамоада «ўзлариники» ишлайди.

Австралияни Грэм Арнольд, Иорданияни Жамол Абу-Обид бошқаришмоқда. Фаластин ҳақида юқорида гапирдик. Фақат Сурия миллий жамоасида европалик мутахассис, немис Бернд Штанге фаолият юритмоқда.

«А» гуруҳидаги 4та терманинг бош мураббийи эса хориждан, шу билан бирга, ҳаммаси «кўҳна қитъа»дан.

Худди шундай ҳолатни «С» гуруҳида ҳам кўриш мумкин: Қирғизистон термаси устози Александр Кристининни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, барча 4 мураббий европалик.

«D» гуруҳи иштирокчиларини ҳам хорижлик мутахассислар шуғуллантиришади. Жумладан, Вьетнамда жанубий кореялик Пак Ханг Сё, Яманда - эфиопиялик Абраҳам Мебрату ишлашмоқда.

«Е» гуруҳида уч нафар хорижликка бир маҳаллий мураббий тўғри келади: КХДР термасини Пак Йонг Ил бошқараётгани ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаса керак.

Ва ниҳоят, Ўзбекистон термаси жойлашган «F» гуруҳи ҳақида. Бу квартетда ҳозирча тенглик: япониялик Хажиме Мориясу ва туркманистонлик Язгули Хожагелдиевга қарши бизнинг аргентиналик мураббий Эктор Купер ҳамда Уммон термасини бошқараётган голландиялик Пим Вербек ишлашади.

Жами 24та жамоада:

Маҳаллий мураббийлар - 6 нафар

Хорижликлар - 18

Улардан:

Осиёлик - 1

Африкалик - 1

Жанубий америкалик - 2

Европалик - 14

Қайси мамлакатдан қанча вакил:

Англия - 2

Аргентина - 2

Италия - 2

Португалия - 2

Сербия - 2

Австралия - 1

Германия - 1

Иордания - 1

Испания - 1

Голландия - 1

Фаластин - 1

Россия - 1

КХДР - 1

Словения - 1

Туркманистон - 1

Чехия - 1

Эфиопия - 1

Жанубий Корея - 1

Япония - 1

Осиё кубоги-2019 бошланишига 4 ойдан озроқ вақт қолди. Иштирокчилар ўртоқлик ўйинлари орқали қитъа мусобақасига тайёргарликни аллақачон бошлаб юборишди. Таъкидлаш жоизки, 24 жамоанинг ҳаммаси ҳам сентябрь ойидаги ФИФА кунларига назорат учрашувлари белгиламаган.

Таиланд, Австралия, Вьетнам, Яман, КХДР ва Туркманистон шулар жумласидан. Ушбу санаб ўтилган термаларнинг охирги учтаси афтидан, тайёргарлик режаси борасида якуний тўхтамга келишмаган.

Шимолий кореяликлар, ҳали расман тасдиқланмаган бўлсада, ноябрь ойида Фаластинга қарши ўйин ўтказишлари айтилган бўлса, Яман ҳамда Туркманистоннинг бўлажак учрашувлари номаълум.

Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz