Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон – КХДР ўйини 13 октябрь куни Тошкентда ўтказилади

Ўзбекистон – КХДР ўйини 13 октябрь куни Тошкентда ўтказилади

  21.09.2018 14:54
  0
  520
Ўзбекистон – КХДР ўйини 13 октябрь куни Тошкентда ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси октябрь ойидаги ФИФА кунларидан максимал тарзда фойдаланиб, 2 та терма жамоа билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

6 сентябрь куни Сурия,  11 сентябрь куни эса Эрон терма жамоаси билан беллашган Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз, 13 октябрь куни соат 20:00 да Тошкентдаги “Миллий” стадионида КХДР терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

16 октябрда ўтказилиши мўлжалланган Ўзбекистон – Қатар миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам соат 20:00 да “Миллий” стадионида ўтказилади.

ЎФА Осиё кубоги ҳамда 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпиоантлари саралаш учрашувларига тайёргарлик доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш учун музокаралар олиб боришда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Ўзбекистон "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz