Қайднома

Қидирув

Кевин де Брюйне қачон сафга қайтади?

Кевин де Брюйне қачон сафга қайтади?

  21.09.2018 21:10
  0
  565
Кевин де Брюйне қачон сафга қайтади?

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне 15 август куни клуб академиясида машғулотлар пайтида тиззасидан жароҳат олган эди. У қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берди.

«Менга ҳали ҳам 3,4,5 ҳафта керак ва мен қайтаман. Эртароқ сафга қайтиб жамоага кўмак бераман. Кейинги халқаро танаффусдан кейин майдонга тушишга умид қиламан. Ўйлайманки, дербида иштирок этаман», - дейди бельгиялик футболчи.

Ўтган мавсум 27 ёшли футболчи Англия чемпионатининг 37 та ўйинида иштирок этиб, 8 та гол ва 17 та голли узатмани амалга оширган. «Манчестер Сити» клуби билан Кевин Англия чемпиони бўлди. Бельгия терма жамоаси билан ЖЧ-2018 да учинчи ўринни эгаллади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz