Қайднома

Қидирув

Берлускони қайтмоқда

Берлускони қайтмоқда

  23.09.2018 06:17
  0
  555
Берлускони қайтмоқда

Football Italia нашрининг хабар беришича, «Милан»нинг собиқ хўжайини Сильвио Берлускони Италия футболига қайтишни ўйламоқда. Нафақат ўйламоқда, балки бу борада дастлабки қадамларни ҳам қўйди.

Манбада таъкидланишича, 81 ёшли италиялик функционер «россонери»нинг собиқ вице-президенти Адриано Галлиани ҳамроҳлигида «С» серия вакили - «Монца» клуби билан музокаралар ўтказмоқда.

«МОНЦА» ҚАНДАЙ КЛУБ?

«Монца» - Милан яқинидаги шаҳарча клуби. 1912 йили ташкил топган, ўйинларини 19 минг томошабинга мўлжалланган стадионда ўтказади, бирор марта «А» серияда кўриниш бермаган. Жамоа тарихидаги энг ката ютуқ - 1956 йили «В» серияда учинчи ўрин. Шунга қарамай, турли даврларда «Монца»да машҳур футболчилар тўп суришган. Масалан, Патрис Эвра, Кристиан Аббьятти, Луижи Ди Бьяжо, Алессандро Костакурта ва ҳаттоки, Невио Скала ҳам.

«Милан»нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозир Италияда яшаётган Виталий Кутузов 2016 йили «Монца» ҳақида шундай деганди: «Ушбу клубда спорт директори бўлиб ишлайдиган дўстим айрим вазиятларда ташкилий масалалар бўйича ёрдам сўрайди. Келажакда, агар «Монца» ривожланишга эришса, расмий лавозимда ишлашим бўйича келишувга эришамиз, деб ўйлайман.

Ҳозир бу жамоа «дилетантлар» қаторида («D» серияда) ўйнамоқда, ушбу дивизионга бир неча йил аввал тушиб кетганди. Ушбу клубда асосан ёшлар тўп суришади - қоидага кўра, «заявка»га муайян ёшдаги ўн футболчини киритишади. Албатта, ҳар доим ўша йигитларни топишга тўғри келади.

Дўстимдан «Улар жароҳат олишса-чи?» деб сўрагандим, у «Ўн киши бўлиб ўйнашдан ўзга илож қолмайди, акс ҳолда, очколар олиб ташланади», деб жавоб берди».

БЕРЛУСКОНИ «МИЛАН» УЧУН БЕГОНАМИ?

Албатта, Сильвио - можароларга ўч сиёсатчи, умуман, жанжалкаш шахс, аммо «Милан» учун у клуб афсонаси саналади. Ахир 1990-2000 йиллардаги олтин давр унинг раҳнамолигида ўтган.

Тўғри, «қизил-қоралар» сўнгги чемпионлик унвонини 2011 йили қўлга киритишган, Чемпионлар Лигасида эса 2014 йилдан буён кўриниш бермаяпти. Шундан кейинги йиллар давомида «Милан» еврокубокларсиз қолиб кетди.

2012 йили солиқлар бўйича фирибгарликда айбланган Берлускони тўрт йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинганди, бироқ амнистия туфайли муддат бир йилгача қисқартирилди. Кейинроқ Милан суди Сильвиога давлат идораларида турли лавозимларда ишлашни, сайловлар жараёнида қатнашишни тақиқлагач, сиёсатчининг руҳий ҳолати ёмонлашди.

Катта эҳтимол билан, воқеаларнинг бундай ривож топиши «Милан»га ҳам таъсир кўрсатган. Mediaset компанияси солиқ тўламаганлик бўйича айбловлардан 2018 йилга келибгина тамоман қутулди.

Мазкур воқеа билан параллель равишда Берлусконининг Mondadori деб номланувчи оилавий компанияси рақобатчиси кўрган 500 миллион евро зарарни тўлаши белгиланганди. Бунинг учун компаниянинг мавжуд маблағи сарфланди, оқибатда, Сильвиодаги депрессия ёнига молиявий муаммолар ҳам қўшилди.

Бундай вазиятда «Милан»нинг сотилиши эҳтимоли ошди ва бу савдо 2017 йили амалга ошди. Италиялик бизнесмен клубни Rossoneri Sport Investment Lux Хитой ва АҚШ консорциумига 740 миллион еврога сотди.

Аммо «Милан» Чемпионлар Лигасига қайтиш ўрнига, банкрот-хўжайинга эга бўлди. Клуб эгаси 300 миллион евро кредит олиб, Европа майдонларига қайтганидан сўнг ушбу қарзни тўлашни режалаштирганди.

Ярим йил аввал мазкур режа барбод бўлгани ойдинлашгач, хитойлик ишбилармонлар Сильвиога клубни қайта сотиб олишни таклиф қилиб, уни икки баробар арзонга беришларини таъкидлашди.

Аммо ҳозирги пайтда Берлусконига «Монца» нисбатан қизиқарлироқ туюлмоқда.

А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz