Франция термаси ЖЧ-2018да чемпионликни нишонлагач, Лига 1 раҳбарияти янги мавсумни «иқтидорлар лигаси» мақоми остида бошлади. Қайсидир маънода, бундай ном танланиши бежиз эмас, зеро кўплаб юлдузлар фаолиятларини айнан фаранглар ўлкасидан бошлашган.
Ушбу мамлакатда тарбия топган футболчилар дунё кезиб, топ-жамоаларда тўп суришмоқда. Шу боис ҳар бир мавсумни бошлашдан аввал кимларни астойдил кузатиш кераклигини билиш учун, албатта, бўлажак юлдузлар рўйхатига эга бўлиш шарт.
Soccer.ru Лига 1да ўйнаётган, янги даражага чиқишга уринаётган юксак истеъдод соҳиблари билан таништиради.
АЛЕКСАНДР ГОЛОВИН (Россия, «Монако»)
Ёши: 22
Потенциал нархи: 40 млн. евро
ЖОВАНИ ЛО ЧЕЛЬСО (Аргентина, «ПСЖ»)
Ёши: 22
Потенциал нархи: 50 млн. евро
ХУССЕМ АУАР (Франция, «Лион»)
Ёши: 20
Потенциал нархи: 70 млн. евро
РОНИ ЛОПЕШ (Португалия, «Монако»)
Ёши: 22
Потенциал нархи: 45 млн. евро
ЛЮКА ТУСАР (Франция, «Лион»)
Ёши: 21
Потенциал нархи: 50 млн. евро
ТАНГАЙ Н’ДОМБЕЛЕ (Франция, «Лион»)
Ёши: 21
Потенциал нархи: 50 млн. евро
ЮРИ ТИЛЕМАНС (Бельгия, «Монако»)
Ёши: 21
Потенциал нархи: 60 млн. евро
АЛЛЕН СЕН-МАКСИМЕН (Франция, «Ницца»)
Ёши: 21
Потенциал нархи: 45 млн. евро
ТИЛО КЕРЕР (Германия, «ПСЖ»)
Ёши: 21
Потенциал нархи: 50 млн. евро
ИСМОИЛА САРР (Сенегал, «Ренн»)
Ёши: 20
Потенциал нархи: 35 млн. евро
БЕРТРАН ТРАОРЕ (Буркина-Фасо, «Лион»)
Ёши: 22
Потенциал нархи: 35 млн. евро
-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Албатта, иқтидорлар рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Айниқса, ёшларни қидиришда давом этилса. «ПСЖ»даги Тимоти Веа, унинг клубдоши Стенли Нсоки - бу футболчилар тез орада ўзларини намоён этишади, аммо катта эҳтимол билан бу воқеа жорий мавсум содир бўлмаса керак.
Бугунги фотожамланмада номи келтирилган йигитлар эса «нур сочиш»га тайёр туришибди. Уларни кузатишни унутманг!
Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20