Қайднома

Қидирув

Гари Кэйхилл: «Захирада ўтираверадиган футболчилардан эмасман»

Гари Кэйхилл: «Захирада ўтираверадиган футболчилардан эмасман»

  22.09.2018 15:38
  0
  430
Гари Кэйхилл: «Захирада ўтираверадиган футболчилардан эмасман»

Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Гари Кэйхилл январь ойида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди. У кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози ва захирада қолиш унга тўғри келмаслигини тан олди.

«Баъзида қийин қарорларни қабул қилиш кераклигини биламан. Футбол одамларни кутмайди. Мен воқеаларни ривожлантиргим келмаяпти, лекин вазият шуни тақозо қилмоқдаки, январь ойида ҳақиқатдан ҳам кетишим мумкин.

Менинг келажагим қандай бўлишидан қатъий назар, ушбу клуб ҳаётимдаги муҳим ўринлардан бирини эгаллайди. Бу ердагиларга максимал даражада ҳурматда бўламан.

Биринчи навбатда, жамоада ҳамма ишлар яхши кечмоқда ва бу муҳим жиҳат. Мен 6-7 йил мобайнида жамоанинг муҳим қисми бўлиб келдим ва ҳозир вазиятдан келиб чиқиб қарор қабул қилиш жуда ҳам мураккаб.

Эртами кечми ҳаммаси тугайди. Мен доимо футбол ўйнашга ташнаман. Ўйнамаса ҳам захирада ўтираверадиган футболчи эмасман. Футбол – бу ҳамма нарса. Футболчилик фаолияти жуда ҳам қисқа», - дейди Кэйхилл.

Жорий мавсум 32 ёшли англиялик футболчи «Челси» сафида майдонга тушмади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz