Қайднома

Қидирув

Ҳаммаси мураббийга боғлиқ эмас...

Ҳаммаси мураббийга боғлиқ эмас...

  22.09.2018 16:39
  0
  545
Ҳаммаси мураббийга боғлиқ эмас...

Ўзбекистон олимпия терма жамоасига янги мураббий тайинлангани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлганидан сўнг, терма жамоага тайинланган дастлабки мураббий эсга тушди.

Бу 1992 йилнинг 31 январида футбол федерациясининг тарихий ижроия қўмитаси йиғилишида юз берганди. Тарихий дейишимизнинг сабаби, ана шу йиғилишда бошқа муҳим қарорлар ҳам қабул қилинган.

- миллий терма жамоага бош мураббий тайинлаш.

- Ўзбекистон миллий чемпионатини ўтказиш.

Ҳа-ҳа. Ўшанда ижроқўм йиғилиши реал бўлган ва унга журналистларни ҳам таклиф қилишган.

Шундай қилиб, Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг дастлабки бош мураббийи Виктор Тихонов бўлган. Унга Тўлаган Исоқов ёрдамчилик қилган. Айтиш жоиз, саралаш баҳслари бошланишидан уч йил олдин ушбу тайинлов амалга ошганди.

Аммо ўшанда олимпиячиларимиз вазифани бажара олишмаган ва Аталанта Олимпиадасига боришмаган. Мураббийларнинг кутилмаганда алмашиши ҳам бунга ёрдам бермаган. Демак ҳамма гап мураббий алмашишида эмас.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz