Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Қизилқум» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Қўқон-1912»ни мағлуб этди

Pepsi Суперлига: «Қизилқум» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Қўқон-1912»ни мағлуб этди

  22.09.2018 22:07
  0
  546
Pepsi Суперлига: «Қизилқум» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Қўқон-1912»ни мағлуб этди

Ушбу жамоалар бундан тўрт кун олдин Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида майдонга тушишганди. Қўқонда бўлиб ўтган ўша баҳсда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Учрашувни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. Лекин биринчи зарба вакилларимизга тегишли бўлди. Жасур Ҳакимовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси аниқ чиқди. Черемисин тўпни эгаллаб олди.

20-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Артур Геворкяннинг жаримадан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди.

30-дақиқада футболчиларимиз чиройли ҳужум ташкил этишганди. Сидиқов - Рустамов комбинациясидан кейин рақиблар хавфни бартараф этишди.

35-дақиқада Григалашвили бир неча ҳимоячини алдаб ўтиб, кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан анча баландлаб ўтиб кетди.

38-дақиқада мезбонларда яна бир имконият вужудга келди. Саноевнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Нагаев дарвозага тўғирлаб қўя олмади.

43-дақиқада жарима тўпидан кейин бизда яхши имконият вужудга келди. Рўзиевнинг бош билан берган зарбасини Черемисини қайтариб қолди.

Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Вакилларимиз иккинчи бўлимни фаол бошлашди. Кетма кет хавфли ҳужумларимизни рақиб дарвозабони ва ҳимоячилари қайтаришди. 56-дақиқада майдон эгаларининг ҳужуми хавфли кўриниш олди. Григалашвили офсайд ҳолатидан гол киритди. Ҳакамнинг байроқчаси кўтарилиб турган эди.

Орадан бир дақиқа ўтиб Иқбол Маликжоновда яхши вазият бўлди. Унинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. Григалашвилининг яна бир зарбасини Ўткир Юсупов қайтаришга муваффақ бўлди.

62-дақиқада мезбонлар яна тўп киритишганди. Ҳакамлар иккинчи марта голни бекор қилишди. Геворкян бурчакдан тўпни ўйинга киритгач, Убайдуллаев боши билан дарвозамизни ишоғол этди. Бош ҳакам рақибдаримиз қўполлик ишлатди деб топди ва голни ҳисобга олмади.

66-дақиқада Иван Нагаевнинг узоқ бурчакка йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда жамоалар шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Стадионга ташриф буюрган мухлислар қизиқарли ва кескин курашлар остидаги ўйин гувоҳига айланишди.

78-дақиқада навоийликлар яна имконияга эга бўлишди. Аввалига Григалашвили узоқдан кучли зарба йўллади. Юсупов зарбани қайтарди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб Нагаев етиб келиб зарба йўллади, Юсупов бу зарбаниям қайтарди.

79-дақиқада захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасанов ҳисобни очиши мумкин эди. Муҳаммаданас Ҳасановдан ажойиб рейд уюштирди. Сўнгги паллада зарба бироз кучсиз чиқди.

Учрашувнинг охирги дақиқаларида “Қизилқум” футболчилари ҳисобни очишга мувафақ бўлишди. 85-дақиқада  Алишер Саноевнинг чамаси 18 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Юсупов қайтаришга ожизлик қилди -1:0.

87-дақиқада Иван Нагаев футболчига хос бўлмаган ҳаракати учун 2-сариқ ва қизил карточка билан жазоланди ва мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди.

Шу тариқа, футболчиларимиз сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учрашди.

PEPSI СУПЕРЛИГА.  24- ТУР

ҚИЗИЛҚУМ – ҚЎҚОН-1912 – 1:0 (0:0)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Руслан Серзитдинов, Артём Калинин, Тўрабек Суюнов.

Гол: Алишер Саноев (85).

“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 10. Алишер Саноев, 14. Файзулло Қамбаров, 17. Артур Геворкян (18. Самандар Шодмонов – 90), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 50. Элдор Бойматов, 88. Иван Нагаев, 91. Салим Мустафоев.

Захира: 1. Эркин Жабборов, 5. Гиорги Квесиешвили, 6. Суҳроб Ярашев, 8. Акмал Рустамов, 9. Хумоюн Абдуолимов, 44. Миржалол Қосимов, 84. Неманья Йованович, 98. Бекзод Ғанижонов.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов (11. Фирдавс Асадов – 88), 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов (4. Баҳодир Акрамов – 67), 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев (96. Муҳаммаданас Ҳасанов -77), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов, 79. Иқбол Маликжонов.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 38. Достон Мелиқўзиев, 55. Дарко Гожкович, 78. Бехруз Садиллоев.

Назоратчи: Арслон Хотамов.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz