Қайднома

Қидирув

Баҳром Ҳайдаров: "Қўл остимда бир хил кучга эга 20 нафар футболчи бор"

Баҳром Ҳайдаров: "Қўл остимда бир хил кучга эга 20 нафар футболчи бор"

  23.09.2018 13:14
  0
  226
Баҳром Ҳайдаров:

“Нефтчи” – “Насаф” (3:1) баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Баҳромжон Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Иккинчи босқичдаги ўйинларимиз ичидаги энг қийин баҳслардан бирини ўтказдик. “Насаф”га қарши беллашув оғир ўтишини йигитларга анчадан бери айтиб келардим. Қарши жамоасини етакчи футболчилар тарк этган бўлсада, барибир кучли жамоа деб ҳисоблайман. Қўлга киритилаётган кетма-кет ғалабаларимиз футболчиларнинг машғулотлардаги меҳнатлари маҳсулидир. Агар шу руҳда давом этсак, “Нефтчи” янада кучли ўйин намойиш қилади. Ғалаба билан барча фарғоналик мухлисларни табриклаб қоламан. Шунингдек, мамлакатда “Нефтчи” жамоасига бефарқ бўлмаган ишқибозларни ҳам ушбу муваффақият билан қутлашни истардим.

- “Насаф”ни мағлуб этишнинг сири нимада бўлди?

- Хар бир ўйинга жиддий тайёрланяпмиз. Рақибни яхшилаб ўрганиб чиқдик. “Насаф” жамоасига хурмат сақлаган ҳолда шуни айтаманки, бу жамоанинг ҳам ўзига яраша кучсиз нуқталари мавжуд. Биз мана шундай камчиликлардан унумли фойдаланишга уриндик. Бугун омад биз тарафда бўлди. “Насаф”нинг кейинги ўйинларида омад тилайман.

- “Нефтчи” жамоасида яхши ўзгаришлар кузатяпмиз. Яъни жамоа олдинга дадил қадам ташламоқда.

- Хотиржамликка берилмаймиз. Шу руҳда давом этмоқчимиз. Ҳали Суперлигада қолиш учун ҳамма ишни тўлиқ амалга оширганимиз йўқ. Ҳозир чемпионатда жон сақлаб қолиш учун илк қадамларни ташлаяпмиз. Қачонки, Суперлигада ўз ўрнимизни расман сақлаб қолсак хотиржам бўлишимиз мумкин. Шогирдларимдан ҳам хотиржамликка берилмасликни талаб қиламан.

- Таркибни нимани эвазига танлаяпсиз?

- Қўл остимда бир хил кучга эга 20 нафар футболчи бор. Йигитларни қайси бирига имконият берсам, майдонга чиқиб ишончимни оқлаяпти. Уларга катта раҳмат! Деярли хар бир футболчимизни асосий таркибга лойиқ дейиш мумкин. Масалан ўтган турнинг энг яхши дарвозабони Абдужалилов бу турда дам олди. Унинг ўрнига Абдуллаевга имконият бердик ва у ҳам ўзини кўрсатди.

- Авазбек Ўлмасалиев мавсум бошидан бери деярли хар бир чизиқда ўйнаб чиқди. Ўйлашимизча, унда ҳужумкорлик қобиляти кучлироқ. Балки уни ҳужумчи сифатида ҳам синаб кўрарсиз?

- Ҳимоядан ҳужумга қўшилиб гол урса яхши эмасми? Ҳимоячи сифатида голлар уриб турса, хар тарафлама ўсади деб ўйлайман. Ранжитган тарафи, Авазбек бугун бироз жарохатланди. Умид қиламанки, тез орада яна сафимизга қайтади. Ўлмасалиев жуда ёш ва иқтидорли ижрочи ҳисобланади. У келажакда терма жамоа учун ҳам яхши савиядаги футболчи бўлиб етишиб чиқади.


Манба: "Нефтчи" ФК матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz