Қайднома

Қидирув

Андер Эррера «Барселона»га йўл олиши мумкин

Андер Эррера «Барселона»га йўл олиши мумкин

  25.09.2018 14:37
  0
  1232
Андер Эррера «Барселона»га йўл олиши мумкин

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера қишки трансфер мавсумида «Барселона» сафига йўл олиши мумкин, дея хабар қилмоқда Sky Sports нашри.

Манбада таъкидланишича, каталонияликлар раҳбарияти 29 ёшли футболчини ўз сафида кўрмоқчи. Эрреранинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси кейинги йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Ёзда футболчи кўк-анорранглилар сафига ўтишга яқин келганди, бироқ томонлар нарх масаласида бир тўхтамга келолмагандилар.

Аввалроқ, «МЮ» раҳбариятининг янги шартнома борасида музокара ўтказишдан бош тортгани Эррерани жахлини чиқаргани ва у клубни тарк этишга тайёрлиги хабар қилинганди.

Андер 2014 йилнинг ёзида «Атлетик»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz