Қайднома

Қидирув

Валентин Коваленко ОФК чемпионлар лигаси ярим финалини бошқаради

Валентин Коваленко ОФК чемпионлар лигаси ярим финалини бошқаради

  25.09.2018 12:47
  0
  382
Валентин Коваленко ОФК чемпионлар лигаси ярим финалини бошқаради

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларни бошқариш учун таклифлар олишмоқда.

Жумладан, 23 октябрь куни бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал баҳсларидан ўрин олган “Персиполис” (Эрон) – “Ал Саад” (Қатар) жамоалари ўртасидаги учрашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Коваленкога қанотларда Ҳуснитдин Шодмонов ҳамда Тимур Гайнуллинлар кўмаклашишса, Ильгиз Танташев ҳамда Азиз Асимовлар қўшимча ёрдамчилар этиб белгиланган. Руслан Серазитдинов заҳира ҳаками вазифасини бажаради.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz