Қайднома

Қидирув

ОК-2019 бизни кутиб турибди...

ОК-2019 бизни кутиб турибди...

  25.09.2018 13:26
  0
  692
ОК-2019 бизни кутиб турибди...

ОК-2019 бизни кутиб турибди

Уч ой нима, шамолдан ҳам тез,

Кўз очгунча ўтиб кетади.

Чора кўриш фурсати бу кез,

ОК-2019 бизни кутиб турибди.

            Бўшашмасин ҳаракат-суръат,

            Ваҳимаси тутмасин барвақт.

            Совурилмасин вақт-қудрат,

            ОК-2019 бизни кутиб турибди.

Мағлуб бўлсак қайғу-кўргулик,

Азоблари беҳисоб ғашлик.

Гранд деса гранд дегулик,

Рақиблар бизни кутиб турибди.

            Талофатсиз ўтсин гуруҳ-раунд,

            Мағлубиятдан букилмасин қад.

            Ўйин куни боқсин-да омад,

            Япон бизни кутиб турибди.

Қайғу чекиб, қолма тўкиб ёш,

Берай десанг ҳужумга дош.

Қотира қол ҳозирданоқ бош,

ОК-2019 бизни кутиб турибди.

            Айни чоғ чора қўллайлик,

            Аттанг қилиб, дод солмайлик.

            Юракларни пора қилмайлик,

            ОК-2019 бизни кутиб турибди.

БАА майдонларида ёнсин-да олов,

Йўлимизда япон катта «ёв».

Корейс ҳам бўлолмасин ғов,

ОК-2019 бизни кутиб турибди.

-----------------------------------------

Бахтиёр ҲАСАНОВ, Поп тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz