Қайднома

Қидирув

«Интер» Марселога янги шартнома таклиф қилади

«Интер» Марселога янги шартнома таклиф қилади

  25.09.2018 19:33
  0
  441
«Интер» Марселога янги шартнома таклиф қилади

Миланнинг «Интер» клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Марсело Брозовичга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда, агар 25 ёшли хорватиялик футболчи ушбу келишувни имзоласа, йилига 3,5 миллион евро маош олиши мумкин. Бундан ташқари шартномада футболчининг товон пули 550 миллион евро этиб белгиланиши ҳам кўзда тутилган. Футболчининг ўзи эса ҳали аниқ маълумот берганича йўқ.

Таъкидлаш керакки, унинг «нерадзурри» билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Брозович жорий мавсум «Интер» сафида жами 6та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол уришга эришди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz