Қайднома

Қидирув

Паоло Мальдини: «Энг яхши марказий ҳимоячи - Серхио Рамос»

Паоло Мальдини: «Энг яхши марказий ҳимоячи - Серхио Рамос»

  25.09.2018 21:29
  0
  390
Паоло Мальдини: «Энг яхши марказий ҳимоячи - Серхио Рамос»

«Милан»нинг собиқ сардори, айни пайтда клуб тизимида фаолият юритаётган Паоло Мальдини ҳозирги жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячи кимлиги ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, Мальдини футболчилик фаолиятида айнан ушбу позицияда тўп сурган.

«Энг яхши марказий ҳимоячи анча вақтдан буён Серхио Рамос бўлиб турибди», - деб айтган Мальдинидан иқтибос келтирмоқда Mundo Deportivo.

«Милан» вакили 24 сентябрь куни бўлиб ўтган йил лауреатларини тақдирлаш маросимида шундай фикр билдирган. Қайд этиш ўринлики, тантанали тадбирда Ромаснинг йил рамзий терма жамоасидан ўрин олгани маълум бўлганди.

Мальдини футболдаги бутун профессионал карьерасини «Милан»да ўтказган. 1984-2009 йиллар мобайнида жамоа ҳимоячиси сифатида тўп сурган 50 ёшли Паоло шу йил августдан «россонери» сафига қайтди. У стратегик ривожланиш бўйича директор лавозимини ишламоқда.


Манба: www.tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz