Қайднома

Қидирув

Гарет Бэйл: «Роналду кетгач, ўзимни енгил ҳис қиляпман»

Гарет Бэйл: «Роналду кетгач, ўзимни енгил ҳис қиляпман»

  27.09.2018 06:09
  0
  3138
Гарет Бэйл: «Роналду кетгач, ўзимни енгил ҳис қиляпман»

Яқинда «Реал»нинг уэльслик футболчиси Гарет Бэйл Daily Mail нашрига интервью берди. Суҳбат чоғида у «Ливерпуль» дарвозасини чалқанча усулда нишонга олгани, Криштиану Роналдунинг «Реал»дан кетиши ҳақида гапириб ўтди.

КИЕВДА УРГАН ГОЛИ ҲАҚИДА

- Тўпни тушириб, уни ишлаб олишим ҳам мумкин эди. Лекин шундай ҳолатда эдимки, имкониятдан фойдаланмасам бўлмасди. Бунда вазиятларда якун қандай бўлиши ҳақида ўйламайсиз. Агар таваккал қилмасангиз, ҳеч қачон натижага эришолмайсиз. Борди-ю ўйлаш учун вақт сарфласангиз, гол уролмаслигингиз ҳам мумкин.

Тўпнинг қайси нуқтага боришини аниқ билгандим. Видеони кўрсангиз ҳам бошимни қайириб, тўпнинг айнан қаерга учаётганини кузатганман. Яхши зарба чиқишини сезгандим. Майдонга қулашим ҳам енгил бўлганди.

Ҳеч қандай оғриқ сезмаганман. Ўша вазиятда ҳаммаёқ жим бўлиб қолди. Кейин стадион худди портлаб кетгандек туюлди. Дастлаб Марсело ва Кроос мен томон югуришди. Кейин бошқалар ҳам келди.

КИМНИНГ ГОЛИ ЧИРОЙЛИ: БЭЙЛ­НИКИМИ ЁКИ КРИШТИАНУНИКИ?

- Буни мен ҳал қилмайман.

ШУ ГОЛНИНГ УЕФА ТОП-ЎНЛИГИДАН ЖОЙ ОЛМАГАНИ ҲАҚИДА

- Нима учун рўйхатга киритилмаганини билмайман. Буни аниқлайдиган комиссияга кимлар киришини билишни истардим. Кейин уларни ҳайдаб юборардим.

ЕЧЛ ФИНАЛИДА ЗАХИРА ЎЙИНЧИСИ БЎЛИШ ҚАНДАЙЛИГИ ҲАҚИДА

- Тўғрисини айтсам, роса жаҳлим чиққанди. Албатта, асосий таркибга лойиқ эканимни ҳис қилардим. Захирадан майдонга тушганимдан сўнг гол урдим ва жаҳлим ҳам тарқади.

ЛОРИС КАРИУС БИЛАН СУҲБАТ ҲАҚИДА

- Унга «Бошингни баланд кўтар, хатолар ҳаммада ҳам бўлади», дедим. Аммо бундай хато ЕЧЛ финалида бўлгани унинг омади келмаганидан дарак.

ЕЧЛДА ҚАТОРАСИГА ТЎРТИНЧИ МАРТА ҒАЛАБА ҚОЗОНИШ ҲАҚИДА

- Биз ўз натижамизни яхшилашимиз мумкин. Янги мақсад сари интилишимиз керак. Барчамиз бунга тайёрмиз.

ЛОПЕТЕГИНИ ЗИДАН БИЛАН СОЛИШТИРИШЛАРИ ҲАҚИДА

- Албатта, Лопетегининг инглиз тилини билиши менга ёрдам бермоқда. Мураббий билан испанчада гаплашишим мумкин. Лекин муҳим деталларни тушунтиришда қийналаман. Уларнинг қай бири яхши экани ҳақидаги саволга эса жавоб беришни хоҳламайман.

КРИШТИАНУ РОНАЛДУНИНГ КЕТИШИ ҲАҚИДА

- Шуниси аниқки, жамоадаги ҳозирги вазият Роналду бу ерда бўлган вақтдагидан фарқ қилади. Ҳа, ўзимни энди енгилроқ ҳис этяпман. Ҳозир бир ўйинчига асосий эътиборни қаратгандан кўра, кўпроқ жамоавий ўйинга урғу беряпмиз.

АПЛГА ҚАЙТИШ ИСТАГИ ҲАҚИДА

- Аниқ жавоб беролмайман. Ҳамиша қайтиб, ўз юртим чемпионатида ўйнашни истайман. Жонажон шаҳарларимни соғинаман. Лекин жаҳоннинг энг яхши клубида ўйнаб, совринларни қўлга киритяпман. Бу эса кишига роҳат бағишлайди.

ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz