Қайднома

Қидирув

Уго Льорисга чемпионлик оғирлик қилдими?

Уго Льорисга чемпионлик оғирлик қилдими?

  29.09.2018 00:21
  0
  282
Уго Льорисга чемпионлик оғирлик қилдими?

«Тоттенхэм» дарвозабони Уго Льориснинг ЖЧдан кейинги 2 ойлик ҳаёти турли-туман ижобий-салбий воқеаларга бой бўлди.

Франция терма жамоасининг жаҳон кубогини ютишига катта ҳисса қўшган фахрий кипер бу вақт оралиғида мириқиб ҳордиқ чиқарди, оламшумул ғалаба шукуҳини тўла-тўкис туйди, шунинг баробарида маст ҳолатда автомобиль бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилди, боз устига, яқинда жароҳатга йўлиқди...

Ҳа, «Тоттенхэм» голкипери барчасига улгурмоқда. Қаранг, унинг 2 ойлик ҳаётида қуйидаги муҳим ва нохуш воқеалар кузатилди:

15 июль. Льорис фаолиятидаги энг муҳим ўйин - ЖЧ финалида майдонга тушди - Франция терма жамоаси сардори сифатида. Уго чамаси ярим соатдан кейин ғалати гол қўйиб юборди. Муҳими, якунда французлар хорватларни 4:2 ҳисобида енгишди ва Льорис кубокни боши узра баланд кўтарди.

19 июль. Уго жаҳон кубоги билан жонажон шаҳри - Ницца бўйлаб сайрга чиқди. Табиийки, маҳаллий аҳоли Льорисни роса олқишлади, унинг ўзи эса шундай деди: «Ҳозир бахтиёрман ва умид қиламанки, финалдаги хатоим вақт ўтиши билан оддий латифага айланади».

24 август. Льориснинг маст ҳолда автомобиль бошқариб, «қўл»га тушгани ҳақида хабар берилди. Полициянинг маълум қилинишича, баҳоси 10 миллион рублга тенг Porsche Panamera тезлиги атиги 15 км.|соат бўлган, аммо футболчи светофорнинг қизил чироғи ёниб турганига қарамай, ҳаракатни тўхтатмаган. Хуллас, уни маҳкамага олиб боришган ва фақат гаров пули эвазига қўйиб юборишган.

25 август. Дарвозабон айбини тан олди: «Мутлақо айбдорман ва ҳозир хижолат чекяпман. Бундай қилмаслигим керак эди. Очиғи, ўзимдан уялиб кетяпман».

26 август. «Тоттенхэм» Льорисга 300 минг евро миқдорида жарима солди. Бу футболчининг 2 ҳафталик маоши демакдир. Қолаверса, лондонликлар Угони сардорлик боғичидан маҳрум қилиш ҳақида ўйлашди.

27 август. Кўнгилсиз воқеага қарамай, Льорис «Тоттенхэм». сафида майдонга тушиб, «Олд Траффорд»да бир неча ажойиб «сэйв»лар кўрсатди. Якунда «шпорлар» «МЮ» устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

28 август. Льорис биқинидаги муаммолар туфайли шифохонага ётди. Врачлар унинг камида 3 ҳафта майдонга тушолмаслигини айтишди.

11 сентябрь. Льорис маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун суд олдида жавоб берди. Ҳукмга кўра, Уго 65 минг фунт (машинаси нархининг чамаси 60 фоизига тенг сумма) миқдорида жарима тўлайди, қолаверса, ҳайдовчилик гувоҳномаси деярли 2 йил (20 ой) муддатга «музлатиб» қўйилди.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz