Қайднома

Қидирув

«Энди ҳақиқий жамоага айландик» ёхуд «Реал» футболчилари Роналдунинг кетганидан хурсанд!

«Энди ҳақиқий жамоага айландик» ёхуд «Реал» футболчилари Роналдунинг кетганидан хурсанд!

  29.09.2018 06:43
  0
  2784
«Энди ҳақиқий жамоага айландик» ёхуд «Реал» футболчилари Роналдунинг кетганидан хурсанд!

«Реал» футболчилари Криштиану Роналдунинг кетганидан унча хафа эмаслар. Аксинча, айримлар бундан хурсандлар, ҳатто...

Дейлик, Гарет Бэйл яқинда матбуот оламини портлатган гапларни тилга олди. Унинг айтишича, «Реал» Криштиану Роналдусиз мазмунлироқ ўйнамоқда: «Жамоамиз энди ягона ижрочи учун ўйнаётгани йўқ, бунинг натижасида ички муҳитда нисбатан эркинлик юзага келди. Бошқача айтганда, бундай катта ўйинчи кетгач, «Реал» табиий равишда ўзгарди.

Менимча, энди ҳақиқий жамоа бўлиб боряпмиз. Ҳар ҳолда, бир футболчи учун ўйнашдан воз кечиб, кўпроқ яхлит куч сифатида ҳаракатланяпмиз. Асосийси, ички муҳит анча «юмшади». Умуман олганда, кўплаб футболчилар Роналдунинг кетганига салбий -ижобий муносабат билдиришга улгуришди.

- Тан олиш керак, Роналдунинг йўқлигини билинтирмаслик қийин, ахир у ҳар мавсум чамаси 50та гол урарди. Демоқчиманки, Криштиану ортда қолган йилларда ўта муҳим ўйинчи ролини бажарди.

У натижага эришиш йўлида катта ёрдам берувчи қурол эди. Шунга қарамай, шахсан мен «Реал»нинг истиқболига тўлиқ ишонаман. Биз совринлар учун курашни давом эттирамиз, мақсадимиз - ўз рекордимизни яхшилаш. Тони Кроос.

- Албатта, топ даражадаги футболчидан айрилиш яхши эмас. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, «Ре-ал»нинг асл вазифаси ўзгармайди - фақат ғалабани кўзлаймиз. Демакки, Роналдусиз ҳам юқорига интилаверамиз.

Унутмаслик керак, «Реал» тарихида не-не савияли футболчилар келиб-кетишган. Қисқаси, клубимиз ҳар қандай алоҳида юлдуздан устунроқдир. Серхио Рамос.

- Тушунарлики, баъзи ўйинларда бизга Роналду етишмаслиги мумкин, бироқ унинг клубдаги даври тарихга айланиб улгурди. Шахсий фикримча, Криштианудек ижрочининг кетиши хоҳлаган жамоага таъсир қилади. Каземиро.

- Менимча, «Реал» мухлислари Рауль ва Зидан каби ўйинчиларни ҳамиша ёдда тутишади. Демоқчиманки, Криштиану бу борада ягона эмас. Марсело.

- «Реал» олдин ҳам бир қатор қойилмақом футболчилар билан хайрлашган: Роналдо, Кака. Мана, Криштиану ҳам кетди, лекин биз ҳамон яхлит ва кучли жамоамиз. Роналду йўқми, биринчи ролга чиқадиган бошқа юлдузлар бор - Бензема, Асенсио ва Бэйл. Дани Себальос.

- Аслида Криштианунинг сафимизда қолиши тарафдори эдим. Зеро, у ноёб ижрочи. Шу томонлама баҳоласак, кетгани жуда афсусланарли ҳолат. Шахсан мен Роналдудан миннатдорман, унинг «Реал» равнақи йўлидаги хизматларини юксак қадрлайман ва келгуси фаолиятида омад тилайман, фақат бизга қарши ўйинлари истисно ҳолатида... Лука Модрич.

- Криштиану - экстраординар футболчи, унинг борлиги 40-50та голга кафолатдир. Лекин агар яна ютуқларга эришсак, ҳамма Роналдунинг кетганидан ҳеч нарса йўқотмаганимизни таъкидлаши муқаррар. Бордию, ютқазсак, акс маънодаги фикрлар янграйди - «Реал» Роналдусиз ҳеч нима қилолмайди».

Муҳими, айни пайт жуда яхши ўйнаяпмиз. Дейлик, олдин кам гол урган футболчиларда самарадорлик даражаси ошди. Қисқаси, айни ҳолат бўйича айтсам, Роналдунинг кетгани сезилаётгани йўқ. Нима бўлганда ҳам, унга «Ювентус»да ҳам муваффақият ёр бўлсин. Иско.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ  тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz