Қайднома

Қидирув

Хотира: «Пахтакор»нинг Баҳодири

Хотира: «Пахтакор»нинг Баҳодири

  28.09.2018 16:35
  0
  582
Хотира: «Пахтакор»нинг Баҳодири

У «Пахтакор» таркибида 10 мавсум тўп суриб, клуб тарихида ўчмас из қолдирган. Бундай футболчилар кўп эмас. Баҳодир Иброҳимов ҳужум чизиғи етакчилари ҳисобланган Красницкий ва Абдураимовлар билан ўйнаган, чемпионатлар, халқаро учрашувларда мунтазам гол урган.

Иброҳимов бутсаларини михга илганидан кейин эса Термизнинг «Автомобилист» жамоасида мураббийлик қилди, сўнгра Москвадаги мураббийлар олий мактабини тамомлаб, «Нефтяник» (Фарғона), «Динамо» (Самарқанд) клубларида ишлади. 1984 йили қадрдон клуби раҳбариятига таклиф этилди. 1986 йилдан 1991 йилгача араб мамлакатлари, жумладан, Сурия, Саудия Арабистони ҳамда БААда фаолият юритди.

1993 йили «Пахтакор»га мураббий сифатида қайтган Иброҳимов 1996 йили Ўзбекистон термаси бош мураббийлигига тайинланди. Баҳодир Иброҳимов майдонда тўп сурганида, ҳамиша барчанинг диққат марказида бўлар, юқори техникаси билан ажралиб турар, чиройли голлар урарди. Шунингдек, у севимли жамоасига мураббийлик қилган кезлари мамлакат кубоги соҳибига айланди, 1993 йилги чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади.

Яқинда ўтмишнинг афсонавий футболчиси хотирасига бағишлаб турнир ўтказилди. Ҳисоб бўйича бешинчи марта бўлиб ўтган мусобақа ташкилотчилари сифатида Баҳодир Иброҳимовнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон фахрий футболчилар Кенгаши (Наримон Жалолов раислигида), «Пахтакор» клуби (масъул - Валерий Бородавкин) ҳамда Тошкент шаҳар футбол федерацияси қайд этилди.

Жамоалар таркиби асосан 2005 йилда туғилган болалардан ташкил топди. Турнирда жами 10та жамоа қатнашди (рўйхатда эгаллаган ўрнига қараб кўрсатилган): 6та жамоа пойтахтдан, 4таси вилоятлардан ташриф буюрди.

1. «ПАХТАКОР»

2. «ПАХТАКОР-2»

3. «БУНЁДКОР»

4. «СПАРТАК»

5. БЎСМ-16

6. «ПАРВОЗ»

7. «ЯНГИЕР»

8. «ЧИРЧИҚ»

9. «ЖОМБОЙ» (Самарқанд)

10. «ЖИЗЗАХ»

Чилонзордаги стадионда ўтказилган финал баҳсида «Пахтакор»нинг иккита вакили ўзаро тўқнаш келди ва унда биринчи жамоа 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Турнир кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Мусобақа ёпилиш маросимида етук футболчи ва мураббийга ҳурмат бажо келтиришни мақсад қилган машҳур шахслар қатнашишди: Ўзбекистон мураббийлар «цех»и етакчиси Евгений Борисович Валицкий, ўзбек футболи фахрийлари Биродар Абдураимов, Вильгельм Қаҳҳоров, Владимир Штерн, Николай Любарцев, Аҳрол Иноятов, Вячеслав Солохо, Тўлаган Исоқов, Алла Тазетдинова, Собир Ходиев, Жаъфар Ирисметов, Фарҳод Магометов, Ахбор Имомхўжаев, Тўра Шоймардонов, Фурқат Эсонбоев, Дмитрий Шелочков, Беньямин Муратов, Тимур Крюк ва бошқалар ҳам иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра, турли номинациялар бўйича энг яхши деб топилганлар алоҳида эътироф этилиб, тақдирландилар.

Турнирнинг энг яхши футболчиси - Данил Ни («Пахтакор»);

Энг яхши дарвозабон - Беҳруз Шорустамов («Пахтакор»);

Энг яхши ҳимоячи - Собир Рахфитдинов («Бунёдкор»);

Энг яхши ярим ҳимоячи - Денис Сунгатуллин («Пахтакор-2»);

Энг яхши ҳужумчи - Яҳё Ўринбоев («Спартак»).

Турнир финалчиларига Бахтиёр Нуралиев («Пахтакор») ва Фарҳод Нишонов («Пахтакор-2») мураббийлик қилишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz